Никита Макаренконинг «маънавият» ҳақидаги мақоласи сўнгги вақтларда интернетнинг ўзбек сегментида энг кўп муҳокама қилинган мавзулардан бирига айланди. Бу мақола ва «маънавият» атрофида жуда кўп фикр-мулоҳазалар билдирилди. Умумий олиб қараганда мунозаралар одамлар, айниқса ёшлар «маънавият» сўзининг маъносини мутлақо билмаслиги ёки ундан кўнгил айнир даражада безиб кетганини кўрсатди. Бўлар иш бўлди, мақола баҳона маънавиятимиз, савиямиз, ахлоқимизга баҳо бердик, ҳиссиётларга […]
Блогер ким, блог нима, блогерликдан фойда борми? Блогерлик хоббими, бизнесми ёки касб? Шулар ҳақда… Баъзиларнинг назарида блогер – фақат танқид қилиб, ҳаммага ақл ўргатиб ўтирадиган одам. Мен эса уларни қоронғуда гугурт чаққан одамга ўхшатаман: ҳеч ким кутмаган мавзуни кўтариб чиқиб, барчанинг эътиборини унга қарата олади. Блогерлар чемпионати баҳона Ўзбекистонда ҳам бу мавзу муҳокамалар марказига чиққанидан […]
Менинг репортёр дўстларим! Аввало сизлар билан ўтказган икки куним жуда мароқли, мазмунли ва ҳаммамиз учун фойдали ўтганидан мамнунлигимни айтсам. Мени ушбу медиаоромгоҳга таклиф қилишганида, кимлар билан нима мақсадда учрашишимизни сўрагандим. Ижтимоий тармоқда фаол ёшлар, деб жавоб қилишди. Табиийки бундан қувондим. Чунки биз битта тилда гаплаша оламиз: пост, коммент, «лайк», профил, саҳифа, прайм-тайм, тренд, троллар, маска-аккаунт, […]
Кеча Ўзбекистон адлия вазири Русланбек Давлетов блогерлар ва журналистлар билан учрашди. Учрашувда мен ҳам қатнашдим. Аввалига шу йилнинг 9 май куни очилган Адлия вазирлиги музейини томоша қилдик. У ерда 100 йиллик ер олди-соттилари, илк никоҳ гувоҳномалари, нотариус китоблари, муҳрлар ва бошқа экспонатлар қўйилган экан. Музейга ҳар ким кириши мумкин, фақат меҳмонлар учун гид тайинлаш ва […]
Ҳурматли ота-оналар! Яқинда (14 март куни) Самарқанд вилоятида 23 ёшли ўқитувчи катта йўлни тозалашга олиб чиқилган вақтда юк машинаси уриб кетганидан хабарингиз бўлса керак. Бу воқеа бутун интернет оламини жунбушга келтирди. Интернет сайтлари, ижтимоий тармоқлар ўқитувчи ўлимига олиб келган асосий сабаб – Ўзбекистон ўқитувчиларининг ўз вазифасидан ташқари ишларга жалб этишидан, уларга бўлган муносабатдан дарғазаб бўлишмоқда. […]
Минг йиллардан буён таъкидлаб келинаётган бир ҳақиқат бор: давлат, жамият равнақ топиши учун ҳар ким ўз вазифани бажармоғи керак. Агар деҳқоннинг ишини ўқитувчи, фаррошнинг ишини шифокор, қурувчининг ишини молиячи бажараётганини кўрсангиз, бундай жамиятда адолат мезонлари бузилган, зўравонлик ва мантиқсизлик ҳукм сурар экан, деган хулосага бораверинг. Қуйида билдирмоқчи бўлган мулоҳазаларим ана шу ҳақда. Хабарингиз бўлса, айни […]
Сирдарёда туғилганман, Жиззахда вояга, Тошкентда камолга етганман, бир илдизим Самарқандга туташ. Саёҳат қилишни севаман. Ижодга қизиқиш дадамдан мерос. Ҳамма нарса ўз номи билан аталиши, ҳар ким ўз вазифасини бажаришини хоҳлайман.
Сирдарёда туғилганман, Жиззахда вояга, Тошкентда камолга етганман, бир илдизим Самарқандга туташ. Саёҳат қилишни севаман. Ижодга қизиқиш дадамдан мерос. Ҳамма нарса ўз номи билан аталиши, ҳар ким ўз вазифасини бажаришини хоҳлайман.
@sanjarsaid