Ҳаётда аниқ бир мақсади бўлмаган, яшашни мусобақа деб биладиган, ўзидан бошқа ҳеч кимни ўйламайдиган, манманлик чўққисига чиққан (эгоист) инсонлар сони кун сайин ортиб бормоқда. Америкалик руҳшунослар катта тезликда ортиб бораётган бу ҳолат биринчи бўлиб дунёнинг кайфу сафо маркази Калифорнияда пайдо бўлгани учун унга “Калифорния синдроми” деб ном берган. Бу синдромга чалиниш босқичлари қуйидагича: аввало киши […]
Кеча навбатдаги ўқув йилидан Ўзбекистон ОТМларида стипендиядан воз кечиб, контрактни камроқ тўлаш тизими яратилиши мумкинлиги хабар қилинди. Бир қараганда бу яхши янгилик. Шу орқали контрактлар миқдори сезиларли камайиб, баҳо олишдаги порахўрликларга ҳам анча барҳам берилади (ахир кўпчилик талабалар бешлик стипендия олай, деб домласига пул бермайдими?). Аммо бу ерда бошқа бир нозик масала юзага чиқади: стипендиялар бекор […]
Шахбоз яна видео олибди. Менга деса 33 та видео тайёрласин, кўрмайман ҳам, фикр ҳам билдирмайман. Ортиқча бош оғриғи холос. Аммо яқинда «Озодлик»да Иттифоқ «троллари» ҳақидаги мақола чиққанидан кейин шу масалага муносабат билдириб ўтишни лозим топдим. Аввало, Иттифоқ «Троллар фабрикаси»ни ишга туширибди, деган гапларни унча жиддий қабул қилмадим. Агар ўша гап чиққан медиалагердаги 150 «паҳлавон» билан […]
Машруткага чиқиб, энди ўриндиққа жойлашгандим, орқадан аёл кишининг эҳтиросли овози эшитилгандек бўлди. Хаёлимга келган биринчи фикр кимдир телефонида овозини баланд қилиб беҳаё фильм кўрмоқда (бузуқ каллада бошқа қандай хаёл бўлиши мумкин). Ҳайриятки, адашибман. Овоз орқа ўриндиқда ўтирган қизалоқнинг қўлидаги телефондан келар, у смартфонда мушук боқадиган ўйинни берилиб ўйнаётган экан. Қизча мушукни туртар, у ҳар хил товуш чиқарарди […]
Ўзбекистон бугун ўта нозик, тарихий даврни бошдан кечирмоқда. Барча соҳаларда ўзгаришлар, ислоҳотлар, янгиланишлар амалга оширилаяпти. Бу ўзгаришлар малакали, билимли, тажрибали, фидойи, ҳалол ва олийжаноб мутахассисларсиз амалга ошмаслиги кундек равшан. Лекин охирги бир йиллик тарихга назар ташласак, жуда кўп соҳаларда раҳбар кадрлар алмашинуви тез-тез кузатилаётганини кўриш мумкин. Нима учун? 32 миллионли Ўзбекистонда бирор вазирлик ёки ташкилот, […]
Тинч, осмони мусаффо юртда яшаймиз. Дуоларимизда юртга тинчлик, халққа фаровонлик сўраймиз. Аммо негадир осмони мусаффо, замини тинч юртнинг фуқаролари тинч ва хотиржам яшай олмаяпти. Ҳалокатлар, фожиалар, қотилликлар қурбони бўлаяпти. Тинчлик деган сўз бизни сергаклик, хушёрликдан айирдимикана?.. Уруш кўрган халқларни эшитганман: фарзандларини бошқа бошқа хонадонларда сақлар экан, ўз уйларига бирор кор-ҳол бўлса ўша оиланинг чироғи ўчмаслиги, […]
Сирдарёда туғилганман, Жиззахда вояга, Тошкентда камолга етганман, бир илдизим Самарқандга туташ. Саёҳат қилишни севаман. Ижодга қизиқиш дадамдан мерос. Ҳамма нарса ўз номи билан аталиши, ҳар ким ўз вазифасини бажаришини хоҳлайман.
Сирдарёда туғилганман, Жиззахда вояга, Тошкентда камолга етганман, бир илдизим Самарқандга туташ. Саёҳат қилишни севаман. Ижодга қизиқиш дадамдан мерос. Ҳамма нарса ўз номи билан аталиши, ҳар ким ўз вазифасини бажаришини хоҳлайман.
@sanjarsaid