Бир неча кун аввал Фейсбукда Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёевнинг “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракат ҳақидаги танқидий фикрларини эълон қилиб, айрим тахминларим ва таклифларимни билдирган эдим. Пост қарама-қарши фикрларга сабаб бўлди. Ҳар ким ўз фикрини, таклифини билдирди. Мендан ўпка-гина қилган қадрдонларим, асосли танқид қилганлар ҳам бўлди. Вазият бир оз совиди, гина-кудуратлар унут ҳам бўлди. Аммо […]
Аввало, сизни ва жамоангизни, халқимизни ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг 27 йиллиги билан табриклайман. Она тилимизнинг бугунги аҳволи, муаммолари, унинг ривожи ва равнақи йўлидаги тўсиқлардан ўзингиз ҳам яхши хабардор бўлсангиз керак. Шундай бўлса-да, уларга бир назар ташлаб ўтишни мақсадга мувофиқ, деб ўйлайман. Чунки тилимизнинг тобора ғариблашиб, гибридлашиб бораётгани оддий ўзбек сифатида мени ҳам кўп […]
Яқинда Тошкент шаҳар ҳокими пойтахтда ажрашаётган эр-хотинлар рўйхати матбуотда эълон қилиниши бўйича қарор лойиҳаси ишлаб чиқилаётганини маълум қилди. Бу хабар интернетда акс-садо бериб, аксарият кўпчилик, шу жумладан менинг ҳам эътирозларимга сабаб бўлди. Ахир бу шахсий эркинлик, ҳуқуқларнинг поймол қилинишидан бошқа нарса эмас. Тўғри, Тошкентда қурилаётган ҳар уч оиланинг бири барбод бўлаётгани, ажрашган ҳар тўрт-беш аёлнинг биригина қайтадан […]
Дунёда ҳар хил тоифали инсонлар бор. Кўпчилиги бетараф, шамол қайси томонга эсса ўша тарафга қараб эгилаверади. Бир қисми яхшилар, қалбида фақат эзгу ният, тилида фақат яхши сўз, амали фақат бунёдкорликдан далолат беради. Яна бир қисм тоифа эса фақат ёмонликни кўзлайди. Уларнинг ҳаракатлари ўз вақтида тўхтатилмаса, бир қисмгина яхши одамлар тугул анави бепарволарнинг ҳам оёғини осмонда […]
Эл-юрт ҳурматини қозонишдан кўра, уни сақлаб қолиш қийинроқ. Яқиндагина Олимпиада олтин медалларини қўлга киритган чемпионларимиз ҳаётида ҳам ана шундай оғир ва масъулиятли давр бошланди. Хўш, улар халқ олдидаги шуҳрати, обрў-эътибори, ҳурматини сақлаб қола оладими? Айниқса ҳамманинг қўлида камера, ҳамма жойда “кўз-қулоқ”лар кўпайган бугунги кунда? Айни пайтда ижтимоий тармоқларда Олимпида совриндорлари Фазлиддин Ғойибназаров ва Бектемир Мелиқўзиевнинг қизлар […]
Умрим ахборотлар ичида ўтаяпти. Ўқувчига бир янгилик бериш учун ўзим ўнини ўқиб чиқишим керак. Уларга шунчаки кўз югуртириб ўтаману, аммо онгости тафаккуримда минглаб керакли-кераксиз ахборотлар йиғилиб бораётганини ҳис этаман. Айниқса охирги кунлардаги керагидан ортиқ янгиликлар, ҳар хил гап-сўзлардан чарчадим. Ҳадеб хавотирланавериш, тез-тез телефон титкилаш, лентанинг минут, сония сайин янгиланмаганидан асабийлашиш, ҳеч гап бўлмаганда нимадир ёзиб, […]
Сирдарёда туғилганман, Жиззахда вояга, Тошкентда камолга етганман, бир илдизим Самарқандга туташ. Саёҳат қилишни севаман. Ижодга қизиқиш дадамдан мерос. Ҳамма нарса ўз номи билан аталиши, ҳар ким ўз вазифасини бажаришини хоҳлайман.
Сирдарёда туғилганман, Жиззахда вояга, Тошкентда камолга етганман, бир илдизим Самарқандга туташ. Саёҳат қилишни севаман. Ижодга қизиқиш дадамдан мерос. Ҳамма нарса ўз номи билан аталиши, ҳар ким ўз вазифасини бажаришини хоҳлайман.
@sanjarsaid