Пандалар ҳақида сўнгги сўз: улар яшашга лаёқатли эмас

1 ой. аввал Мулоҳаза40

Ҳаёт қонуни шундай – яшашга лаёқатсиз турлар йўқолиб кетади. Яшовчан, курашувчан, қандайдир ҳимоя воситаси ёки услубига эга, бошқа турлардан тезкорлиги, кўзларининг ўткирлиги, ҳид сезиш қобилиятининг юқорилиги, доимо сергак ва ҳаракатда эканлиги ҳамда бошқа хусусиятлари билан бу шафқатсиз оламда яшаб келаётган мавжудодлар жуда кўп. Бундай хусусиятларга эга бўлмаслик, ўзини ўзи ҳимоя қила олмаслик, яшаш учун курашмаслик, ортидан кучли, бақувват ва ҳар қандай шароитга мослашувчан ворислар – ўринбосарларни қолдирмаслик, буларнинг барчаси уларнинг те орада бутунлай қирилиб кетишига олиб келиши мумкин.

Сўнгги маълумотлар ҳам пандалар сони кескин камайиб кетганини кўрсатмоқда. Хусусан, бугун бутун дунёда бамбукхўр пандалар сони 2060 бош атрофидани ташкил этмоқда холос. Уларнинг ҳам катта қисми жуда қаттиқ назорат ва ғамхўрлик остида сақлаб қолинмоқда. Пандаларнинг камайиб бораётганига фақатгина ташқи таъсирлар, масалан яшаш жойларининг қисқариб бораётгани, браконьерлар, атроф-муҳитнинг ифлосланиши, пандалар ҳаётига аралашувлар сабаб бўлаётгани йўқ. Улар жуда камҳаракат, кўп ейди (бир бош панда куни 30 кг бамбук тановвул қилади). Улар ҳатто кўпайиш, насл қолдириш, болаларига қарашни ҳам истамай қўяяпти. Бу эса наслларининг яшовчанлиги, ҳаёт учун курашишга бўлган интилиши ва ҳаракатига ҳам салбий таъсир кўрсатаяпти.

Мутахассисларнинг маълум қилишича, 2080 йилга бориб пандалар сони кескин камайиб кетар экан. Ҳадемай авлодлар бир пайтлар ер юзида шундай беозор ва кўркам мавжудодлар яшаганини ҳикоялар, фотосуратлар ва видеороликлар орқали билишса ҳеч гап эмас. Бугун интернет, ижтимоий тармоқларда ўзини ҳимоя қилиш қобилиятига эга бўлмаган пандаларни асраш ва кўпайтиришга чақириқлар бекоргамас.

Лекин масаланинг бошқа томони ҳам бор: пандалар яшашни истамаса, кўпайишни хоҳламаса, бунинг учун ўзлари ҳам ҳаракат қилмаса, уларни асраб қолишга уринишларнинг нима фойдаси бор? Демак, табиатда уларнинг ўрни ва вазифаси йўқолган, худди Жанубий Америкадаги майя ва атцек қабилалари ёки баҳайбат динозаврлар каби қирилиб кетишга маҳкум. Ҳаёт қонуни бу: яшаш учун кураш керак.

sanjarsaid