Мухолифатчилар кимлар?
Америкада хизмат сафари билан юрган вақтимда ўзини мухолифатчи ёки сиёсатчи деб биладиган Исоқжон Зокиров деган одам Месенжер орқали қўнғироқ қилиб қолди. У киши билан Фейсбукда дўст эдик. Баъзида шахсий хабарлар орқали менга Ўзбекистонда очилмайдиган сайтлардан линклар жўнатиб турарди. Аввал у киши билан гаплашмаганман, кимлиги билан қизиқмаган эдим ҳам. Шунчаки, чет элда яшайдиган ўзбеклардан бири, Ўзбекистондаги жараёнларга қизиқиб, баъзида айрим хабарларни (одатда нохуш янгиликларни) дўстлари билан бўлишгиси келади, деб ўйлардим.
Хуллас, АҚШда эканимни билиши биланоқ қўнғироқ қилибди. Биринчи бўлиб берган саволи қизишган ҳолда:
– Қандай қилиб Америкага келиб қолдингиз? Ўзбекистон бир қамоқхона бўлса, сизни қандай қилиб чиқариб юборишди?, – бўлди.
– Ака, сиз қайси замондаги Ўзбекистон ҳақида гапираяпсиз?, – дея саволига савол билан жавоб қайтардим. Унинг жавоби, ўша пайтдаги важоҳатини тасвирлашим қийин. Аниқ айтишим мумкинки, Ўзбекистондаги ҳозирги ўзгаришлардан ё хабари йўқ, ёки уларни қабул қила олмайди. Унга қолса ҳамма ёмон, ҳаммаси ёмон. Унинг тасаввурида Ўзбекистон қийноқлар, азоблар мамлакатига айланган, ҳамма ўт-олов ичида яшаяпти, кун кўришга, рўшнолик кўришга мутлақо имконият йўқ.
Унга ҳозир Ўзбекистонда бутунлай бошқача муҳит эканини, хорижга чиқиш ҳужжатини ҳеч қандай тўсиқ ва қийинчиликларсиз олганимни, ҳеч ким менга қаерга кетаяпсан, деб сўрамаганини айтдим. У бўлса важоҳатидан тушмас, ҳали Каримовни, ҳали Мирзиёевни диктатордан олиб, золимга чиқарар, Андижонда миллионлаб одамларни отиб ташлашгани, унга Ўзбекистонга киришга виза берилмаётганини айтарди.
– Сиз жуда агрессив экансиз, бу ҳолатингизда сизга Ўзбекистонга виза берилмаслигини сўрардим, дедим охири. У билан ортиқ гаплашишни истамадим, лифтга чиққаним, алоқани узишимни айтиб, у билан суҳбатга чек қўйдим. Меҳмонхона хонасида уни дўстлар сафидан ўчириб, қора рўйхатга ҳам киритиб қўйдим. Шунчаки, ўзидан фақат қора энергия чиқарадиган одамлар кўнгилни хира ва ғаш қилишдан бошқага ярамагани учун овозини «ўчириб» қўйдим.
Билмадим, қандай йўл, қандай сабаблар билан Ўзбекистондан чиқиб кетган у одам. Аниғи шуки Америкада яшайди, шу мамлакатдан сиёсий бошпана олган. Сиёсий бошпана шунчаки берилмас балки: нон-туз тутганларнинг буйруқларини, буюртмаларини бажариши керакдир. Эҳтимол, шунчаки яшаб туришига имкон, шароит яратар, бошқаси билан ҳеч кимнинг иши бўлмас. Менимча иккинчи тахминим тўғрироқ. Чунки сафар давомида «Америка овози» радиоси журналисти Навбаҳор Имомова билан ўзбек мухолифатчилари тўғрисида бир оз суҳбатлашиб қолдик. Суҳбатдан чиқарган хулосам шу бўлдики, мухолифатчиларни ўзлари иддао қилганларидек Ватан, халқ, миллат тақдири қизиқтирмайди. Улар ҳар хил гуруҳ, тоифаларга бўлиниб олиб, бир-бирининг устидан мағзава ағдариш, бир-бирини ёмонлаш, нафрат ва адоват тарқатиш билан овора бўлиб қолган. «Бирлик», «Эрк», «Ўзбекистон халқ ҳаракати» ваҳоказо гуруҳ ёки партиялар тузиб, бир-бири билан ит-мушук ўйнашади. Ҳатто бир сафар АҚШ сенаторлари уларни бир жойга йиғиб, мулоқот қилмоқчи бўлган экан. Улар катта таъсир кучига эга сиёсатчилар билан конструктив мулоқот олиб бориш ўрнига конгрессменлар кўз ўнгида жанжаллашиб, етакчилардан бири мажлис бошиданоқ чиқиб кетган экан.
Интернет орқали ҳам уларнинг бир-бирига қарши ёзган мақолаю очиқ хатларига кўзимиз тушиб туради. Уларни кузатиб мухолифатчилар Ўзбекистон, ўзбек миллати учун нима қилишмоқда, ёшларга қайси ижобий жиҳатлари билан ўрнак-намуна бўлмоқда, кимларни ўз ортидан эргаштирмоқда, деган саволларни ўзингизга беришингиз тайин. Хўш, шу вақтгача ўзбек мухолифатчиларининг борлиги нимани ўзгартирди, йўқлиги бизга қандай зарар келтирарди? Билганим улар сабабли Ўзбекистонда қанчадан-қанча ёшлар, журналистлар қамалиб кетди, қанчаси қийноққа солинди. Муҳаммад Солиҳ журналист Бобомурод Абдуллани сотди, у сабабли Акром Малик қамалиб кетди, аммо токи Каримов ўлиб, ҳокимиятга Мирзиёев келмагунича вазият ёмонлашса ёмонлашдики, ўнгланмади. Четдан туриб қилинган иддаолар ҳеч нарса бермади.
PS: Агар ушбу ёзганларимни бирорта мухолифатчи ўқиб жавоб қайтаришни лозим кўрса, юқоридаги мулоҳазаларимнинг тўғрилигига яна бир амин бўласиз. Улар конструктив мулоқотга лаёқатли эмас. Фақат нафрат, ҳиссиёт ва жазавани кутаверинг.
Мен бу фикрга аллақачон келганман! Умуман демократия тарқатувчиларга ҳам тупирганман. Айнан бугун африка қитъасида миллионлаб одам очдан ўлаяпти, минглаб одам бир-бирини рўй-рост еяпти. Ҳа, ейяпти. Аммо улар билан иши йўқ. Ғирром, олчоқ, ўз нафсидан бошқасини ўйламайдиган аблах халқаро ҳамжамиятнинг. Бир пайтлар Каддафи БМТ минбаридан туриб, «Бу ташкилот ташкил этилгандан бери битта мамлакат манъфаати учун 65 та уруш очилди. Ҳаммаси битта мамлакат манфаати учун», деган ва БМТ низомини йиртиб ташлаган экан. Араб баҳори ўзидан кейин серҳосил «ёз»ни олиб келмади бу ўлкага. Украина яна бир ўйин майдонига айланди. ИШИД деган катта бир куч қаердан пайдо бўлди? Ҳаммасини ўша «демократчи»лар ўйлаб топмадими?
Жавоб беришСанжар, Сиз тўғри хулоса қилибсиз! Мухолифатчи деганлар аслида аламзадалар, манфаатпараст ғаламислардан бошқа ҳеч киммас. Ватандан, шу ҳоксор халқдан қўймасин. Вассалом!!!
Lekin shu hayotda ham yashash kerakku! Normal yashashni nazarda tutdim. Ularni nog‘orasiga yurish ham kerak emas,emas lekin unda boshqachasini o‘ylab topelik! Baribir ishlamayapmizda qarang,qarang biror soha qolmadi normal ishlayotgan, chiroyli ishini qilayotgan,qilayotgan tanishbilishchilik,tanishbilishchilik korrupsiya hammayoq, shularni tabiiy tanqid qiladigan bu muxolifatda axir, qarama qarshi emas har doim,doim chuqur fikrlaydigan va buni ayta oladigan «fikr generatorlari» kerak bugun.bugun…
Жавоб бериш