Кореяда қанча ўзбекистонлик бор?
Жанубий Кореядаги истиқомат қилаётган чет элликлар сони 2016 йил якунига кўра 2,049,441 киши (1,117,206 нафар эркак, 932,235 нафар аёл)ни ташкил қилиб, Корея аҳолисининг 4 фоизини ташкил килади. 2007 йилда 1 млн.дан ошган чет элликлар сони 9 йилда икки баробарга кўпайди. Бунда ўзбекистонликлар сони 54,490 (36,502 нафар эркак, 17,988 нафар аёл) нафарни ташкил қилиб, чет элликларнинг 2.65 фоизини ташкил этади. Умумий сони буйича Ўзбекистонликлар, Хитой, Вьетнам, АҚШ, Таиланд ва Филлипиндан кейин 6-ўринда туради.
2016 йил якунига кўра Жанубий Кореядаги ўзбекистонликлар сони:
Виза турлари | Эркак | Аёл | Жами |
Нопрофессонал меҳнат (E-9) | 15,377 | 277 | 15,654 |
Иш юзасидан ташриф, корейсларга (H-2) | 9,194 | 7,761 | 16,955 |
Хорижлик корейслар (F-4) | 3,703 | 3,498 | 7,201 |
Қисқа муддатли ташриф(C-3) | 2,219 | 824 | 3,043 |
Оилавий ташриф (F-1) | 1,897 | 2,242 | 4,139 |
Хорижлик талаба (D-2) | 1,047 | 360 | 1,407 |
Туризм (B-2) | 897 | 78 | 975 |
Тил курсида ўқиш (D-4) | 867 | 158 | 1,025 |
Бошка турлар (G-1) | 315 | 54 | 369 |
Саноат амалиёти (D-3) | 287 | 3 | 290 |
Резидентлик (F-2) | 134 | 145 | 279 |
Оила аъзолар (F-3) | 132 | 243 | 375 |
Доимий резидентлик (F-5) | 111 | 764 | 875 |
Профессонал меҳнат (E-7) | 90 | 13 | 103 |
Корея фуқароси билан оила қуриш (F-6) | 74 | 1,492 | 1,566 |
Иш қидириш (D-10) | 50 | 7 | 57 |
Корпоратив инвестор (D-8) | 23 | 6 | 29 |
Халқаро савдо (D-9) | 23 | 4 | 27 |
Илмий тадқиқот (E-3) | 8 | 1 | 9 |
Профессорлик (E-1) | 5 | 3 | 8 |
Бошқалар | 49 | 55 | 104 |
Жами | 36,502 | 17,988 | 54,490 |
2016 йилнинг январь-декабрь ойларида Ўзбекистондан Жанубий Кореяга ташриф буюрганлар сони:
Виза турлари | Эркак | Аёл | Жами |
Туризм (B-2) | 1,147 | 259 | 1,406 |
Қисқа муддатли ташриф (C-3) | 712 | 350 | 1,062 |
Иш юзасидан ташриф, корейсларга (H-2) | 368 | 353 | 721 |
Нопрофессонал меҳнат (E-9) | 337 | 5 | 342 |
Хорижлик корейслар (F-4) | 129 | 192 | 321 |
Тил курсида ўқиш (D-4) | 119 | 25 | 144 |
Оилавий ташриф (F-1) | 79 | 115 | 194 |
Резидентлик (F-2) | 15 | 3 | 18 |
Хорижлик талаба (D-2) | 10 | 6 | 16 |
Доимий резидентлик (F-5) | 10 | 25 | 35 |
Бошқа турлар (G-1) | 3 | 2 | 5 |
Иш қидириш (D-10) | 2 | 0 | 2 |
Профессонал меҳнат (E-7) | 2 | 1 | 3 |
Оила аъзолар (F-3) | 2 | 3 | 5 |
Корея фуқароси билан оила қуриш (F-6) | 2 | 56 | 58 |
Халқаро савдо (D-9) | 1 | 0 | 1 |
Илмий тадқиқот (E-3) | 1 | 0 | 1 |
Самалёт экипажи | 266 | ||
Бошқалар | 8 | 2 | 10 |
2,947 | 1,397 | 4,610 |
Ҳозирги кунда 200 мингдан ортиқ чет эллик Кореяда ноқонуний яшаб келмокда, migration.uz сайтининг хабар беришича Ўзбекистондан нопрофессонал меҳнат шартномаси билан келганларнинг қарийб 3000 нафари Кореяда ноқонуний қолиб кетган. Ўзбекистондаги Корея элчихонасида виза бермаслигининг асосий сабабларидан бири Кореяда ноқонуний қолиб кетиш хавфининг борлигидир. Шундан келиб чиққан холда юртдошларимизнинг Кореяда қанчалик қонунларга амал килиб юришлари кейинги келмокчи бўлган ва келаётган юртдошларимиз учун замин яратиб беради.
Мақолани Кэимюнг Университети Бизнес Бошқаруви Магестратураси битирувчиси Усманов Улуғбек Жанубий Корея иммиграцияси томонидан тақдим қилинган статистик маълумотлар асосида тайёрлади. (Манба: www.hikorea.go.kr)
Ассалому алайкум!
Аввало ватандошларимизга керакли маълумотларни етказаётганингиз учун катта рахмат.
«Жанубий Корея, кулфланган диёр» номли маколангиз бизда катта таассурот колдирди. Аник ва тиник ёзилган. Шундан сунг Ташки мехнат миграция масалалари агентлиги 2 бор тест утказишга карор килди.
Лекин, минг афсус, бу сафар хам 20 та берилган саволдан 17 таси жуда кийин булиб, хаттоки она тили корейс тили булганлар хам ечиша олмайди.
Шу вазият юзасидан макола ёзиш ниятингиз борми?
Сиз билан кандай алокага чиксам булади?
Рахмат.
Жавоб беришВа алайкум ассалом, эътибор учун раҳмат. Мақола ёзиш режаси бор, тез орада ўқийсизлар насиб қилса
Жавоб беришAssalomu aleykum D-2 bilan D-4 viza farqlarini tushuntirib bersangiz Rahmat oldindan
Жавоб беришKoreyaga imtihon qachon bo’ladi
Жавоб беришkoreaga dakment
Жавоб беришㅅ- «с» харфи кандай холатларда «т» каби талаффуз килинади?
Жавоб беришПадчимда келса
Жавоб беришМенинг фикрим
Жавоб беришКорея давлатига ишлаб пул топиш максадида бориш учун фукароларимиз жуда куп тусикларга дуч келаётгани хеч кимга сир эмас. Шунинг учун хам хар Бир фукароларимиз имконияти борича харакат килади ва натижада омади келиб Кореяга ишга борса шу имкониятдан купрок фойдаланиб колишга харакат килади. Агар Корея давлатига ишлаш учун бориш шунчалар мураккаб булмаганида фукароларимиз уз вактида бориб конуний ишлаб тез кайтиб, Яна ишлаш учун бориб келиб юрган буларди. Менинг узим хам 2006йилдан буён харакат киламан. Мана ёшим 34 га кирибдики лекин афсуски имкони йук.