Журналистни ким ҳимоя қилади?

6 ой. аввал Жамият16

Яқинда «Жамият» газетасида журъатли журналист Жамшид Ниёзовнинг нафси ҳакалак отган нотариусларнинг қора қилмишлари ҳақида танқидий мақоласи чоп этилди. Ҳар доимгидек муаммо қолиб муаммони кўтариб чиққан журналист таъқиб остига олинаяпти. Уни ҳимоя қиладиган на бир ташкилот бор, на бир жонкуяр. Ҳамма томошабин, ҳамма лоқайд. Журналистлар ҳақиқатни кўтариб чиқмайди, деб ҳамма айбни қаламкашларга тўнкаб қўйганлар ҳам жим. Жамшид Ниёзовни эса ҳали Адлия вазирлигига, ҳали бошқармага чақиришаяпти. Ундан кўра нафси ўпқон нотариусларни жазолашсин, халққа етказилган зарарлар ўрни қоплансин, нотариуслардаги адолатсизликларни бартараф этиш, кўрсатилаётган сифатсиз хизматларни яхшилаш, нотариал хизматлар учун ўрнатилган давлат божлари тўғрисида аҳолини хабардор қилиш чоралари кўрилсин!

Яқинда Россияда бир ҳайдовчи кўчада ўйинчоқ автоматда автомобилларга ўқ узиб ўйнаётган болани машинасида туртиб юборган эди. Ушбу ҳолат видеокамера ёзувига тушиб, интернетдан тарқалганидан сўнг оммавий ахборот воситаларида ҳолат бўйича давлат органлари вакилларининг баёнотларини берди. Прокурор ва мутахассислар телевидение орқали ҳисобот бераяпти. Ҳар бир мижоздан арзимаган муҳр босиш учун 300 минг сўмлаб пора олган муттаҳамларни ким жазолайди, нега уларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари учун Адлия вазирлиги мутасаддилари халқ олдида ҳисоб бермаяпти? Ёмоннинг кучи япалалоққа етади, деганларидек, ҳар бир нотариуснинг орқасида бир-биридан кучли «танкалар» бордирки суянчиғи, ишонгани бўлмаган бечора журналист босим остига олиниб, тавбасига таянтирилса.

sanjarsaid