Сен баҳорни соғинмадингми?

6 ой. аввал Жамият15

Баҳор яқин. Ҳар сафар баҳор нафаси жуда яқин қолганида марҳум шоир Абдулла Ориповнинг «Сен баҳорни соғингмадингми?» шеъри, унинг асосида басталанган қўшиқни ёдга оламан. Бир олам ҳис-туйғуларни ўзида жамлаган шеър матни, унинг видеоталқини ва қўшиғини бир жойга жамлашга қарор қилдим. Эҳтимол бошқалар ҳам ушбу шеърни қўмсаётгандир…

СEН БАҲОРНИ СОҒИНМАДИНГМИ

Уйғонгувчи боғларни кездим,
Топай дедим қирдан изингни.
Ёноғингдан ранг олган дедим –
Лолазорга бурдим юзимни,
Учратмадим аммо ўзингни,
– Сен баҳорни соғинмадингми?

Узоқларда залворли тоғлар
Хаёлимни келдилар босиб.
Кечди қанча интизор чоғлар,
Васлинг менга бўлмади насиб,
Сенсиз мен ҳам, баҳор ҳам ғариб,
– Сен баҳорни соғинмадингми?

Ўнгирларда сакрайди оҳу,
Наъматакда саъва миттижон.
Қорликлардан сипқарилган сув,
Дараларда уради жавлон.
Нигоҳимдан фақат сен пинҳон,
– Сен баҳорни соғинмадингми?

Мана, бугун наврўзи олам,
Дўстларимга гуллар тутарман.
Қайлардасан, севгили эркам…
Қўлимда гул, сени кутарман,
Умрим бўйи чорлаб ўтарман,
– Сен баҳорни соғинмадингми?

«Сен баҳорни соғингмадингми?» Алижон Исоқов талқинида

sanjarsaid