Ўзбекнинг ўқитувчиси

7 ой. аввал Мулоҳаза36

Япония бош вазиридан мамлакатнинг технологик тараққиёти сири нимада эканлиги сўралганда, унинг жавоби қуйидагича бўлган: “Биз ўқитувчиларга вазирларнинг маошини, дипломатларнинг дахлсизлигини ва императорнинг ҳурматини бердик”.

Ўқитувчи деганда кўз ўнгингизга ким гавдаланади? Сизларни билмадиму, мен зиёли, ўқимишли, доно, жамиятнинг энг илғор фикрли вакиллари, тараққийпарвар, маърифатпарвар кишиларни кўргим келади. Уларнинг жойи қаерда деб ўйлайсиз? Сизларни билмадиму, мен уларни на қурилиш майдонида, на пахта даласида, на чиқиндихонада кўришни истамайман. Уларнинг жойи синф хонасида, ҳаттоки мактабдаги тунги навбатчилик столида ҳам эмас. Уларнинг иши нимадан иборат деб ўйлайсиз? Мен уларнинг иши болаларга дарс ўтишдан иборат бўлиши керак, деб ўйлайман. Уларнинг бўш вақти ҳам бўлиб, бу пайтда оиласи билан одамлардай яшаши лозим, деб ҳисоблайман. Ўқитувчи маошини нималарга ишлатиши керак? Бу уларнинг шахсий иши, нимага сарфлашини ўзлари мустақил, босимларсиз ҳал қилсин, ўз эҳтиёжларига сарфласин, нима, улар ҳеч нарсага муҳтож эмас, деб ўйлайсизми? На металлоломга, на обунага, на комиссия ва на болалар спорти жамғармасига мажбурий ажратилмаслиги зарур.

Қоғозбозлик ҳақида! Ўқитувчилар қоғозга «сажда қилиш»га мажбурланмаслиги, ҳужжатлар, ҳисоботларга «сиғиниш» расман ва амалда йўқ қилиниши шарт! Ўқитувчи меҳнатининг самараси ўқувчилари билими билан ўлчансин!

Ўқитувчи – инсон, темир хотин ёки соғин сигир эмас!

sanjarsaid