Бўлар элнинг боласи

8 ой. аввал Жамият42

Ёдингизда бўлса, яқинда  “Muruvvat Baraka Servis” компанияси раҳбари Қобил Дўсов ҳақида пост эълон қилган эдим. Унда “Ёзганлари ҳақиқат бўлса, у ҳақда тасаввурим шундай: ватанпарвар, тараққийпарвар, элсевар”, деган жойи ҳам бор эди. Айнан “Ёзганлари ҳақиқат бўлса”, деган жумла сабаб ёш тадбиркор мени ўз офисига таклиф қилди. Метронинг Буюк ипак йўли бекати яқинидаги идорасида Қобил ака билан узоқ суҳбатлашдим.photo_2017-01-06_00-40-26

Қобил ака қандай қилиб оддий мардикорликдан шундай йирик компания раҳбарига айлангани ҳақида хотираларини ўртоқлашди. Ҳозир кимларгадир бир тийинсиз, фақат меҳнат билан, ҳеч кимнинг ёрдами, қўллаб-қувватловисиз айланмаси бир неча миллиард сўмлик компания ташкил қилса бўлади, бўлганда ҳам Ўзбекистон шароитида, деса шубҳа билан қараши аниқ. Лекин ҳаётдан улар жуда кўп. Миллат қаҳрамонларини танимайди, билмайди холос…

Қобил ака бир гапни фаҳр билан айтиб берди. Таваккал билан қурилиш фирмасини очган заҳоти илк буюртмаси Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримов иш кабинетини таъмирлаш бўлган экан. Бундай масъулиятли, жиддий ишнинг кечагина очилган фирмага топширилиши амримаҳол. Буни Худонинг инъоми, деса ҳам бўлади.

Қобил Дўсов халқ депутатлари туман кенгаши депутати сифатида қилган ишларини кўрсатди. Икки ой ичида одамлар билан учрашиб, уларнинг муаммолари билан қизиққани, атиги икки ой ичида 40дан ортиқ депутатлик сўрови юбориб, йўл таъмирлаш, ичимлик суви билан таъминлаш ва бошқа кўплаб муаммоларни ҳал қилиб берганини ҳужжат-даллилари билан кўрсатди. Офис деворига илинган сертификат, лицензиялари билан бир қаторда, турли меҳрибонлик уйлари томонидан берилган ташаккурномалар билан ҳам тўлган. У 32 ёшга кириб қилган бунча ишларни бир неча юзлаб, минглаб инсонлар бир умр ҳам уддалай олмайди, бунга шубҳа йўқ.photo_2017-01-06_00-41-08

Қобил Дўсовнинг бунчалик мақтаб юборганимнинг ўзига яраша сабаблари бор албатта. Чунки мен фақат унинг гапларига ишониб постни ёзишга киришганим йўқ. Унинг дўстлари, ҳамкорлари билан ҳам суҳбатлашдим, фақат ижобий фикрлар…

Ака билан суҳбатлашсангиз, яшагингиз, яхшилик қилгингиз келади. Ишонч, мотивациянинг кони. Ҳаётда бирор муаммога дуч келган, қийинчиликлар ёки хатолар сабаб қоқилиб, умид ва ишончини йўқотиб қўйган инсонлар Қобил Дўсовдан яна оёққа қалқиш, ҳали ҳеч ким қилмаган, ҳеч ким синаб кўрмаган янгиликлар билан ишини давом эттиришни, келажакка фақат оптимист кўзи билан қарашни ўрганса бўларкан. Ҳа, бир пайтлар туфлисининг таги тешиклиги учун пайпоғининг устидан салафан кийиб мактабга борган, ҳафталаб қорни тўйиб овқатланмаган бола ана шу сифатлари сабабли шундай даражага эришди. У йўқотишлардан қўрқмайди, чунки ҳаёт янгиликларга, ўзгаришларга бой, бирортасини ўзлаштириб, ҳеч вақосиз ҳам оёққа тура олади. Бугун у йўл қурилиши соҳасида ҳали “Ўзавтойўл”да ҳам йўқ бўлган техникаларга эга, йўлларни арзон, сифатли ва узоқ йилларга хизмат қиладиган қилиб таъмирлаш усулларини ўрганган. Хуллас, айтсам гап кўп, мақтасам сўз. Қобил Дўсов билан суҳбатдан кейин Усмон Азимнинг қуйидаги шеъри тез-тез ёдимга тушадиган бўлди. Ўзбекистоннинг қобил ўғли Қобил Дўсов бўладиган элнинг ботир фарзанди, тушкунликка тушманг, одамлар!

Ҳар ким ўз элида бекдир, тўрадир,

Ўз элида бек бўлмаган ўладир.

Бўлар элнинг фарзандлари, ботирлар,

Кўзин ўйиб олишса ҳам кўрадир.

Мард дунёга келган тупроқ зўр бўлар,

Номард оёқ босган замин шўр бўлар.

Шўрлик элнинг фарзандлари, ботирлар,

Икки кўзи очиқ туриб кўр бўлар.

Ҳар ким ўз элида даврон сурадир,

Мардлар элин тўғри йўлга бурадир.

Бўлар элнинг фарзандлари, ботирлар,

Оёқларин кесишса ҳам юрадир.

Ёмон тўғри сўзда мудом хун кўрар,

Тушларида эл оғзида мум кўрар.

Шўрлик элнинг фарзандлари, ботирлар,

Юртин эшакдайин миниб кун кўрар.

Шоирлар шеърларин юксак тахт дейди,

Лоф урмаган, айтгин мудом нақд дейди.

Бўлар элнинг фарзандлари, ботирлар.

Тилин кесиб ташлашса ҳам «ҳақ» дейди.

Юрак керак доим ҳақни демоққа

Дилим ёнди — иси тегди димоққа.

Шўрлик элнинг фарзандлари, ботирлар,

Оғиз очар фақат овқат емоққа.

Куйсин дунё! — мудом ўтга ташлайди,

Асл эрлар ўтда чўғдай яшнайди.

Бўлар элнинг» фарзандлари, ботирлар,

Душман минг бор ўлдирса ҳам яшайди.

Ғариб дунё тасодифга тўладир,

Тасодифга ғариб бошлар кўнадир.

Шўрлик элнинг фарзандлари, ботирлар,

Ўзи билмай тирикликда ўладир.

Куйсин дунё — ғамин ҳаддан оширар,

Ғамни сочиб, шодлигини яширар.

Бўлар элнинг фарзандлари, ботирлар,

«Ё, халқим…», деб жаллодга жон топширар.

Ғариб дунё ғарибликда кўп хордир,

Ўзи боқиб — бовлигани ағёрдир.

Шўрлик элнинг фарзандлари, ботирлар,

Элин сўйиб емоққа ҳам тайёрдир.

Гап келганда гап қиличдай жаранглар,

Ўткир сўздан ачишдими яранглар?

Эна элим фарзандлари — ботирлар,

Тоғдан туриб энди юртга қаранглар…

 

sanjarsaid