Бандликка рухсат бериш тизими бўйича корейс тилидан тест синовлари ўтказиладиган сана расман эълон қилинди
2015 йил 17-18 ноябрь кунлари жетон олган фуқароларнинг учинчи гуруҳи 2016 йил 15-16 октябрь кунлари корейс тили имтиҳонида қатнашишлари мумкин. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги сайтида хабар қилинди.
Имтиҳонлар вилоятлар кесимида белгиланган жадвал асосида ўтказилади. Тест синовлари Сирдарё, Навоий вилоятлари, Қорақалпоғистон ва Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади. Батафсил маълумотлар, имтиҳон ўтадиган жойлар ҳақида қуйидаги ҳаволадан билиб олишингиз мумкин. Имтиҳонга қатнашадиган фуқаролар рўйхати эса қуйидаги ҳаволада.
Тестга киришда рухсатнома (жетон) ва паспорт (шахсни тасдиқловчи ҳужжат) бўлиши шарт. Жетонни қуйидаги ҳаволадан олишингиз мумкин. Унда очилган ойначага паспорт серияси киритилгандан кейин “jeton olish” тугмачаси босилиши керак. Агар жетон ўрнига миграция агентлиги сайти бош саҳифаси очилса, паспорт серияси нотўғри киритилган ёки рўйхатда номзод исм-шарифи мавжуд бўлмаган ҳисобланади.
Assalomu aleykum
Жавоб беришМен кореяга ишлагани бормохчиман кимга ва каерга мурожат килиш керак
Жавоб беришКимгадир мурожаат қилишдан фойда бўлмаса керак. Яхшиси Миграция агентлигининг жетон берилиши тўғрисидаги эълонини кутинг.
Жавоб беришqachon jeton beriladi
Жавоб беришMan kareyaka ketmoqchidm kmga murojat qlish kere ushan soramoqchidm
Жавоб беришMan kareyaka ketmoqchidm kmga murojat qlish kere ushan soramoqchidm
Жавоб беришжетон качон таркатилади шу хакида малумот берсангиз
Жавоб бериш2017 ga jeton qachon jeton beriladi
Жавоб бериш