Жиззахга саёҳат

1 йил аввал Жамият25

Дўстимнинг тўйи муносабати билан велосипедимни Оқолтинда – тоғамнинг уйида қолдириб, яқиндагина босиб ўтган йўлларимдан Тошкентга қайтиб кетдим. Шу билан тўрт кун Тошкент, Наманган, Чортоқ ва Чустда бўлиб, бешинчи куни Оқолтинга қайтиб келдим. У ердаги қариндошларимни зиёратига яна бир кунни бағшида этиб, ниҳоят олтинчи куни эрта тонгда саёҳатни давом эттириб, Жиззахга йўл олдим. 123Қадрдон туманимга кириб келдим.5Жиззахгача оз қолди, сув ичиб, озгина ҳордиқ чиқариб олай.8Шаҳарга бориб, қадрдонларга қўнғироқ қилишни бошладим. Жиззах радиоканали бош муҳаррири Умрзоқ, «Жиззах ҳақиқати» мухбири, болаликдан қадрдон дўстим Жамшид, ҳам синфдош, ҳам қариндош дўстим Йигитали (Райҳоннинг собиқ эри эмас) сомсахўрлик қиладиган бўлдик. Сал аввалроқ Жиззахга келсангиз қўнғироқ қилинг, деб рақамларини берган фейсбукдош дўстимиз Тоҳир акага ҳам сим қоқдим. Йигитали эл хизматидаги одам, Жиззахни беш қўлдай билади. Яхши сомса «Ориф ота»да деб, Сарайлидаги сомсахонага олиб кетди. Кўп ўтмай Тоҳир ака ҳам етиб келди. Кутганимдан кўра жиддийроқ қиёфали одамни кўриб аввалига суҳбатимиз совуқроқ бўлса керак, деган хаёл келди, қаёқда дейсиз, Тоҳир ака жуда шинаванда, гапга уста, киришимли киши экан. Жуда мароқли, қувноқ суҳбат бўлди. Ҳаётнинг қизиқлигини қарангки, гапдан-гап чиқиб Тоҳир ака билан қишлоқдош, қариндош чиқиб қолдик. Янаям қизиғи «Заковат» кўрсатуви иштирокчиси Бобур Ёқубов шу кишининг укаси бўларкан. Хуллас, янги қариндош ва содиқ дўстлар билан Жиззах сомсасини тановвул қилиб, мазмунли суҳбат қурдик. 12 13Тушликдан кейин Йигиталининг уйига – Жиззах марказидан 20 км узоқликдаги Писталикент шаҳарчаси (собиқ Темирязов)га йўл олдим. 1415Йўлнинг беш километрча қисми шу яқиндаги шағал, цемент конларидан юк ташийдиган катта машиналарни деб жуда ёмон ҳолга келиб қолибди. Йигиталининг айтишича, шу йўлни деб Темирязовда уйларнинг нархи тушиб кетибди.16Яна бир баракали, мазмунли кун ортда қолди. Бугун Оқолтин-Жиззах-Темирязов йўналишида 80 км йўл босдим.

 

 

sanjarsaid