Китобсевар-ҳамширанинг орзусини ушалтирайлик!

5 й. аввал Жамият85

Фейсбукда Шукур Жабборнинг постини ўқиб қолдим. Унда ёзилишича, жиззахлик адиб Туроб Мақсудовнинг таъзиясидан қайтаётган уч ёзувчи (Луқмон Бўрихон, Набижон Боқий ва яна кимдир) йўлда бир ҳамшира аёлга ҳамроҳ бўлиб қолади. Оддий ҳамшира адибларни ҳайратда қолдирганча адабиётга бўлган муҳаббати, китобхонлигини намоён этади. Улар узоқ вақт ўзбек ва жаҳон адабиёти ҳақида суҳбатлашиб кетади.

“Ёзувчиларимиз ўша аёлдан “Китобларингиз кўпми?” деб сўрашса “Афсуски китобларим оз. Мен бу китобларни кутубхоналарда ва яна бошқалардан вақтинча сўраб олиб ўқиганман. Дунёдаги энг катта орзуйим уйимда катта кутубхона бўлса!!!” дебди. Аёл аслида оддий ҳамшира экан!!!” дея давом эттиради Шукур Жаббор.

Мана шу жойи мўлжалга аниқ тегди. Шукур Жаббор аёлнинг орзусини ушалтирайлик, дея бир таклифни ўртага ташлади. “Келинглар ўша нодир, ноёб аёлнинг уйини китобга тўлдирворамиз. Шунда биз ҳам ноёб иш қилган бўламиз!!!”. Ростдан ҳам, келинглар, бир ҳимматимизни кўрсатайлик оддий, аммо ноёб инсонлардан бирининг орзуси ушалишига ўзимизнинг кичик бир ёрдамимизни аямайлик. Бу бўйича саволларни Шукур Жаббор ёки Мурод Човушга мурожаат қилишлари мумкин: (93) 511 14 69 (Шукур Жаббор), +998712725611 (Мурод Човуш).

Савоб ишдан четда қолманг, азизлар ўша аёлни ҳайратга солайлик келинглар!!!

sanjarsaid