2016 йилги корейс тили бўйича билим даражасини аниқлаш халқаро имтиҳони (TOPIC) ҳақида

1 йил аввал Салом, Корея!23

Корея Республикасининг Тошкентдаги Таълим маркази 2016 йилнинг 17 апрель куни 46- халқаро Корейс тили бўйича билим даражасини аниқлаш имтиҳони бўлиб ўтишини маълум қилди. Мазкур имтиҳонлар Тошкент (Корея Республикаси Таълим маркази), Самарқанд (Чет тиллар институти), Нукус (Педагогика  институти) ва Андижон (26-мактаб) шаҳарларида бўлиб ўтади.

Имтиҳонда қатнашиш истагида бўлганлар 25 январь-5 февраль кунлари Тошкентда, бошқа шаҳарларда эса 4-5 февраль кунлари соат 9.00 дан 17.00гача муддатда рўйхатдан ўтиш учун ариза топширишлари талаб қилинади.

Батафсил маълумотларни 291 81 83 (82) рақамлари орқали билишингиз мумкин.

sanjarsaid