Телеграмда корес тилини ўргатиш бўйича канал ишга туширилди

1 йил аввал Салом, Корея!227

Кейинги вақтларда корейс тилини ўрганишга бўлган қизиқиш ортиб бораётганини ҳисобга олиб телеграмда онлайн дарс ўтишга мўлжалланган канал очишга қарор қилдим. Ушбу канал орқали корейс тили алфавити, грамматикаси, турли имтиҳонларга тайёргарлик кўриш бўйича маълумот ва тавсиялар, шунингдек, Жанубий Корея ва Ўзбекистон ўртасидаги алоқаларга оид муҳим янгиликлар бериб борилади.

Онлайн машғулотлар 2016 йилнинг январь ойи аввалидан бошланади. Янги маълумотлар ва топшириқлар ҳар куни асосан кечки вақтда, 19:00-20:00 атрофида бериб борилади.

Каналга уланиш бепул, аммо бир ой учун 1000 (минг) сўм миқдорида ихтиёрий бадал тўлови мавжуд. Бу пул канални юритиш, уни фото, видео ва бошқа форматдаги маълумотлар билан бойитиб боришда интернет тўлови учун сарфланади.

Каналга аъзо бўлиш учун қуйидаги ҳавола устига босинг: https://telegram.me/hangugouz

PS: Ихтиёрий тўловга оид бошқа шартлари канал орқали маълум қилинади.

sanjarsaid