Тошкентдаги КОICA Касб-ҳунарга ўқитиш марказига қабул бошланди

1 йил аввал Салом, Корея!28

“Ўзбекистонда касб-ҳунарга ўқитиш имкониятини ривожлантириш” лойиҳаси доирасида Корея Халқаро ҳамкорлик агентлиги (КОICA) иштирокида Тошкент шаҳрида ташкил этилган Касб-ҳунарга ўқитиш марказига ишсиз фуқаролар касб-ҳунарга ўқитиш (касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш) учун қабул қилинади.

Марказда касб-ҳунарга ўқитиш (касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш) қуйидаги асосий йўналишлар бўйича бепул амалга оширилади – автомобилларни таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш (авточилангарлар, моторчилар, автомобиллар диагностикаси бўйича мутахассислар), машинасозлик ишлаб чиқариши (токарлар, фрезерчилар, металлга ишлов бериш мутахассислари), электр ва электроника (электрон қурилмалар, маиший техника, радио ва телеаппаратларга техник хизмат кўрсатувчи мутахассислар), ахборот тизимлари ва технологиялари (ҳисоблаш  машиналари  операторлари, дастурчилар, компьютер ва бошқа ташкилий техникага хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича мутахассислар). Марказда касб-ҳунарга ўқиш муддати 10 ой, шундан Марказда касб-ҳунарга ўқиш – 6 ой, корхона (ташкилот)да ишлаб чиқариш амалиёти – 4 ой.

Шунингдек, Марказда юқорида қайд этилган мутахассисликлар бўйича шартнома асосида корхона (ташкилот)ларнинг ишчи-ходимлари ҳамда меҳнат бозорида талаб қилинаётган мутахассисликлар бўйича иш излаётган шахслар пуллик асосда қиска муддатда ўқитилади, қайта тайёрланади ва малакаси оширилади.

Марказда ўқиш истагини билдирган шахсларнинг ҳужжатлари, мутахассисликни фуқаро томонидан ихтиёрий танловига мувофиқ, туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказининг йўлланмаси асосида қабул қилинади.

Марказ битирувчиларига эгаллаган касби (мутахассислиги) бўйича малакасини тасдиқловчи ва меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи давлат намунасидаги диплом (сертификат) берилади.

Талаб қилинадиган ҳужжатлар: ариза, паспорт (асли ва нусхаси), касб-ҳунар коллежи, академик лицей ва/ёки ўрта таълим мактабнинг 11-синфини битирганлик тўғрисида ҳужжат (аттестат), Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази томонидан берилган йўлланма, тиббий маълумотнома (086 форма), 35х45 мм ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат.

Ҳужжатлар 2015 йил 15 ноябрдан 15 декабргача қабул қилинади.

Манзил: Тошкент шаҳар, Сергели тумани, Сергели-8 даҳаси.

Мурожаат учун тел: (+99871) 251-19-03, 251-26-91.

sanjarsaid