Шартнома асосида Кореяда ишлашни хоҳлаган фуқаролар учун рўйхатга олиш санаси эълон қилинди

1 йил аввал Салом, Корея!3,376

Ўзбeкистон Рeспубликаси Мeҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳузуридаги Ташқи мeҳнат миграцияси масалалари агeнтлиги шартнома асосида мeҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган фуқаролар учун Ташқи мeҳнат миграцияси масалалари агeнтлиги томонидан рўйхатга олиш учун (рeгистрация) тўлов кунлари ва интeрнeт тармоғи орқали агeнтликнинг www.migration-test.uz расмий weб сайтида рўхатга олиш (тeстга кириш учун рухсатнома бeриш) жараёни ўтказилишини эълон қилади.

Унга кўра, қуйидаги фуқаролар тестда қатнаша олади:

а) ёши 18 дан 39 ёшгача бўлган фуқаролар (1997 йил 25 Ноябрь-1975 йил 26 Ноябрь);

б) жисмоний меҳнатга яроқли;

в) жиноий жавобгарликка тортилмаган (судланмаган);

г) Корея Республикасидан депорт қилинмаган ёки Корея Республикасига кириши таъқиқланмаган;

д) Ўзбекистон Республикасидан хорижга чиқиши тақиқланмаган.

Ушбу фуқаролар 2015 йил 17-18 ноябрь кунлари ўз вилоятидаги “Миллий банк”нинг марказий филиаллари орқали Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг ЎЗБEКИСТОН РEСПУБЛИКАСИ Ташқи иқтисодиёт фаолияти Миллий банки бош амалиёт бўлимидаги махсус 20210000600431202003 сонли ҳисоб рақамига (МФО 00407, ИНН 201121089, ОКОНХ 97111) 24 АҚШ доллари миқдоридаги маблағни миллий валюта – сўмдаги қийматини тўлов кундаги ЎЗБEКИСТОН РEСПУБЛИКАСИ Марказий банкининг расмий курси бойича тўлашлари лозим. Бунда тўлов квитанциясига ҳар бир фуқаро ўзининг исм-шарифи  ва паспорт серия рақамини тўғри ва тўлиқ кўрсатишлари керак. (Ҳар бир фуқаро ўз паспортини расмли “ламинат” қисмида жойлашган маълумотларини инглиз тилида кўрсатилган ҳарфлар билан хатосиз ёзишлари талаб этилади)

Бошқа банкларга нотўғри ўтказиб юборилган, исми, шарифи, туғилган сана, паспорт серия рақами хато ёзилган номзодлар тўловлари рўйхатга олиш жараёнида қатнашмайди.

Тўловни тўғри амалга оширганлар рўйхати 25-26 ноябрь www.migration.uz сайтида эълон қилинади. Рўйхатда номлари мавжуд бўлган фуқаролар сўровнома тўлдириш жараёнига ўтишлари мумкин бўлади. Бунинг учун фуқаро ўз исм-шарифи устига тугмачани босиши, “Мажбурият»ларини ўқиб чиқиб, пастки қисмидаги тасдиқлаш тугмачаси босиши лозим. Шундан сўнг корейс тили бўйича бошланғич даражага эга эканини аниқлаш учун берилган саволдан иборат сўровномани тўлдиради. Унутманг, бу саволномани тўлдиришга фақат бир марта имконият берилади.

Сўровнома тўлдирувчи номзоднинг охирги 6 ой ичида тушилган 3.5х4.5 ўлчамидаги расми сканер қилиб, жойлаштирилади (расм 100 кб дан кам ҳажмда, 600 пикселли, JPG форматида бўлиши керак). Эътибор қилинг: телефон орқали юкланган расм қатъиян ман этилади.

Паспорт юклаш жараёнида номзоднинг паспорт нусхаси, паспортнинг расмли “ламинат” қисми сканер қилинган JPG форматда юкланиши шарт ( паспорт 15 кбдан кам ҳажмда, (100-300 пикселлик JPG форматида бўлиши, телефон орқали расмга олинмаган бўлиши керак.

Барча амаллар тўғри бажарилса, номзодлар корейс тилидан бўладиган имтиҳонга қабул қилинади. Улар рўйхати www.migration.uz сайтида эълон қилинади.

Қисқа ва содда қилиб умумлаштирсак:

17-18 ноябрь кунлари вилоятингиздаги “Миллий банк”нинг марказий филиалига бориб, 24 долларни сўмда, давлат курсида тўлайсиз;
25-26 ноябрь www.migration.uz сайтида исм фамилиянгиз чиқса, фамилиянгиз устига босасиз;
анкетани тўлдирасиз.
Ҳамма ишлар тўғри бажарилса, сиз «жетон»га эга бўлган бўласиз.
Имтиҳонга тайёргарликни эса ҳозирдан бошланг, корейс тилини билмасангиз, имтиҳондан ўтишга кафолат йўқ. Чунки имтиҳонни корейсларнинг ўзлари ўтказиши эҳтимоли катта.
sanjarsaid