Кейингиси 60 метр нарида

6 й. аввал Мулоҳаза75

Ҳар куни эрта тонгда метронинг Мустақиллик майдонидан чиқиб ишхона томон келар эканман, бир ҳолат дилимни ранжитади. Метро бекати ва Зарафшон концерт зали оралиғидаги 100-200 метр масофада бир эмас, 4-5та ахлат идиши бўлишига қарамасдан, одамлар чиқиндиларини шундоққина йўлга ёки газон устига ташлаб кетаверишади. Тўғри, метродан чиққан жойдаги билан навбатдаги урнагача масофа сал узоқроқ, лекин бу ахлатни дуч келган жойга ташлаш мумкин, дегани эмас, нари борса 2-3 дақиқа қўлда олиб юрилса кейинги челакка етиб бориш мумкин.IMG_20150516_092233

IMG_20150516_092237 IMG_20150516_092253 IMG_20150516_092301 IMG_20150516_092328 IMG_20150516_092453Бу одамларнинг тарбияси, масъулияти ва виждонига боғлиқ. Шаҳарнинг қоқ марказини ифлослантириш билан ҳеч нарсага эришиб бўлмайди, аксинча, ўзига, ота-онасига бир олам “раҳмат” олиб келади. Гўзал шаҳримиз, халқимиз ҳақида пойтахтимизни томоша қилиб юрган сайёҳларда озроқ салбий таассурот қолдириши ҳам мумкин.

Шаҳар ободонлаштириш бошқармаси ҳам жим турмасдан шу оралиқда ҳеч бўлмаганда битта қўшимча ахлат идиши ўрнатиб қўйишса аъло нур бўлар эди…

sanjarsaid