Ўзбек твиттерига таъсир кўрсатувчилар ўнталиги

6 й. аввал Мулоҳаза68

Ҳозир твиттер ижтимоий тармоғига кирган одам уни қайсидир ўйин ҳақида мулоҳазалар — отзивлар ёзиладиган сайт деб ўйласа керак. Адашмасам, жаноб мўйловдор томонидан бошланган бу ғавғонининг кенг тарқалишига Шокиржонов сабаб бўлди. Ортидан бошқа “грант”лар ҳам эргашди, бутун твиттерчилар ақл муҳорабасига киришиб кетди. Бошқаларни билмадиму, ҳозир твиттерга кирсамам, телеграмга мўраласам ҳам, э, боринг, жаноб планшетимни ўчириб қўйсам ҳам реванш-певанш, мен ютдим, фора бердим, зўринг борми, деган сўзлар экранга чиқиб олаяпти.

Воқеалар ривожини кузатиб, ўзим учун твиттерда энг кўп таъсирга эга ўзбек микроблогерларининг ўнлигини тузишга қарор қилдим. Улар бир шовқин кўтарса борми, бутун оломоннинг фикру хаёли чалғийди-қолади. Туппа-тузук фалсафий гапларни “копи паст” қилганам, қалб кечинмаларига кўмилиб юрганам, бозордаги пиёз нархидан хабар бериб ўтирган ҳам ўша ўнталикка кирган одамнинг ё сафида, ёки қаршисида туриб олиб, улар кўтарган мавзунинг ичак-чавоғини ағдариб ташлашади. Гапнинг индаллоси шу эди. Энди навбат рўйхатга:

1-ўрин. Хушнудбек Худойбердиев. Бу рўйхатнинг энг аввалига камина ҳам Хушнудбекни киритди. Баҳслашишни ёқтирадиган, мақтаса бир қоп шишиб, яна бир олам ишларни амалда бажариб ташлайдиган ғайратли Хушнубдек твиттерда кўп маротаба одамлар фикри, онгини ўзи истаган томонга йўналтира олганига гувоҳ бўлганман.

2-ўрин. Шуҳрат Шокиржонов. Шуҳрат акаям твиттер чангини қоқишда Хушнуддан қолишмайди. Шахсан менинг лентамдаги ҳар ўнта твитнинг камида 2тасида Шуҳрат акани гаплари ёки улар сабаб бошланган яна қандайдир ғавғонинг асоратлари сезилиб туради. Нақт 66мингта твит ёзган!

3-ўрин. Қаҳрамон Асланов. Футбол мавзуси кўтарилдими, унда Қаҳрамон аканинг қатнашмаслиги амри маҳол. Лекин бошқа мавзуларда ҳам твиттерчилар эътиборини ўзига қарата олишларига беш кетаману, охирги пайтлар шеър ёзаётганлари шахсан мени таажжублантираяпти.

4-ўрин. Отабек Бакиров.

5-ўрин. Теша теккан гаплар. Бешмингбоши теша теккан ва тегмаган гаплар билан тавиттерчилар фикрига таъсир кўрсата олади. Айниқса, мингталикка яқин келиб қолганларни қўллаб юборишда катта тажрибага эга.

6-ўрин. Давлетовуз. Ўзи ёзиб қўйганидек, пиармен. Ҳамма мавзуда ёзаверади. Сиёсат ҳақида ёзганларига беш кетаман. Еттинчи қаватдан оламни томоша қилиб, баъзида бировларнинг устида ўзларига билдирмасдан кулиб ўтиради. Бакировнинг маслакдоши.

7-ўрин. Шермуҳаммад Абдугапиров. Ўзимиздан. Яхши одам. Дунёқараши кенг, диди нозик. Кўпчилик твиттерчилар орасида бир бош баланддан атрофни кузата олади. Сайтига кириб турсангиз, твиттерга сиғмаган гапларини ўқийсиз.

8-ўрин. Психолог. 2 мингтага яқин фолловери бор. Кичик бир илтимосимни бажармаганини ҳеч унутолмасам ҳам, барибир ҳурмат қиламан. 26 мингта твитни эринмай ёзган. Айниқса, твиттерда одам сийраклашиб қолган тунги пайтларда кечқурун сайрайдиган булбулга ўхшаб твитлар ёзиб туради. Унга твит ёзсангиз, деярли эътиборсиз қолдирмайди, психолог-да.

9-ўрин. Бобурисоний. Бобур аканинг ўзбекча лентанинг кайфиятига қандай таъсир кўрсатишини аниқ айта олмайману, лекин нозик дид-фаросатига қойил қоламан. Ҳар бир ёзган твитининг залвори бор. Ҳазилни ўта дақиқ тушунади.

10-ўрин. Муҳрим Аъзамхўжаев. Журналист ва блогер. Мулоҳазали, эътиборли, кузатувчан. Қаерлардандир қизиқарли мавзуларни топиб, ўзбек твиттерчиларига  улашиб юради.

PS: Мен тузиб чиққан рўйхат мутлақо нисбий. Фақат шахсий кузатувларим, шахсий фикрларимга асосланган. Аслида бу рўйхатни узоқ давом эттириш мумкин эди.

sanjarsaid