Стрессдан қутқарувчи қамоқхона

6 й. аввал Салом, Корея!65

Корейслар ўзига хос дунёқарашга эга миллатлардан. Сеулдан 58 километр узоқликдаги Хончхон шаҳрида жойлашган ғаройиб қамоқхонада ҳам бунга гувоҳ бўлишингиз мумкин. «Prison Inside Me» — “Ичимдаги қамоқхона” деб номланган махсус қамоқхонада чинакам маҳбуслар сақланмайди албатта. Бу ерга истаган киши келиб, белгиланган пулни тўлаши ва қанчадир вақт ҳаётдан бутунлай узилиб, ўзи билан ёлғиз қолиши мумкин.169

Ноодатий қамоқхонани аввал адвокат бўлиб ишлаган 47 ёшли Квон Ен-Сок исмли одам бошқаради. Унинг сўзларига кўра, бундай ғоя адвокатлик фаолияти билан шуғулланиб, ўзи учун бўш вақт ажрата олмаган пайтда тўсатдан пайдо бўлган. “Мен ишларимдан қандай дам олишни билмасдим. Юмушларни иродамга қарши ўлароқ бажараётгандек ҳис этар ва ҳаётимни назорат қила олмай қолдим”, дейди у. Шундан сўнг ўзини қийнаётган чарчоқ ва ўй-хаёларда халос бўлиш ҳамда ҳаётий кучини қайта тиклаб олиш мақсадида жазони ижро этувчи муассасада ишлайдиган танишидан бир ҳафта қамоқхонасида дам олишни илтимос қилиб сўрайди. Бироқ унинг илтимосига рад жавоби берилади. Шундан кейин Квоннинг ўзи бу ишни қилишга киришади.325

Тадбиркор юрист ҳар ким ўз хоҳишига кўра шу ерда бўлиб, кундалик ташвишлардан узоқлашиши ва хордиқ чиқариши мумин бўлган қамоқхона лойиҳасини ишлаб чиқади. Бунинг учун 2 миллиард вон (тахминан 19 миллион АҚШ доллари) сарфлайди. Бу маблағнинг катта қисми кредит ҳисобидан сарфланган бўлса ҳам, Квоннинг тасдиқлашича, асосий мақсади фойда олиш эмас.422

Икки кунлик антисресс курсининг нархи 150 минг вон (тахминан 146 доллар) бўлиб, бу ерда қарийб ҳамма нарса худди одатий қамоқхоналардагидек: “меҳмон”лардан барча шахсий буюмлар, жумладан, китоб ва қўл телефонлари олиб қўйилади, уларнинг барчасига бир хилдаги қамоқ либоси берилиб, бир кишилик камераларга жойлаштирилади. Камералар эса ҳаёт ҳақида мушоҳада юритиши учун ҳамма шароит — митти стол, ҳожатхона ва қўл ювиш чаноғи бор. Шунингдек, “маҳбус”ларга медитация (руҳий машғулотлар) сабоқлари, гуруҳ тренингларида қатнашиш таклиф қилинади.519

Албатта, икки кун тўлақонли дам олиш учун етарлидек кўринмайди. Бироқ меҳнаткаш корейслар учун бундан зиёди ортиқчалик қилиши аниқ. Бу ерга ташриф буюрганлар ихтиёрий маҳбуслик уларга катта ёрдам берганини, доимий стресс ҳолатидан қутилганини таъкидлаб ўтишган. “Одамлар ҳар доим олдинга интилишга ҳаракат қилади. Лекин, менинг фикримча, ортга боқиб, босиб ўтган йўллар ҳақида фикр юритиш ҳам керак”, дейди Квон Ен-Сок.

617

 

Манба: news.softpedia.com 

sanjarsaid