***

6 й. аввал Шеърлар52

Кел кўклам, кўксимда кўкни кўкартир,

Кўкингда кўринган камалак каби.

Комиллик кўшкимда кўркни кўпайтир,

Кавсарий келининг капалак каби.

 

Кўксим куйдирмоқда камтар камолинг,

Кўргим келаяпти кулгуларингни.

Кутдим, кутаяпман, кечалар коминг,

Кафт-ла кўрсатмайди кўзгуларингни.

 

Куйма, кўролмасдан кўркам куйларинг,

Кимдир келбатингдан кечиб кетгандир.

Кўриб кашфиётинг — кийган кўйлагинг,

Кўйингда куйганлар кўчанг кезгайдир.

sanjarsaid