Хотира

6 й. аввал Шеърлар43

Ишқ боғи гўзал, бироқ қисқа экан сайримиз,

Саҳарда қўл ушлашиб, чошгоҳ эса айримиз.

Аросат саҳросига сиғмай қолди юрагим,

Ишонтир уни ўзинг, бахтлимидик иккимиз?

 

Кўр эдими кўзимиз, тотли эдими дунё,

Учармидик осмонда оппоқ булутдек гўё,

Кулсанг гул деб лабингга қўнармиди капалак,

Бахтим кўриб бахт ўзин сезар эдими рўё?

 

Навбаҳор бир келаркан, бағри тўла хотира,

Куртак очаркан умид шабнам каби бокира,

Пайқамабмиз, кўклам ҳам меҳмон экан уч кунлик,

Етаклаб кетди ишқни дилни ғамга тўлдира.

 

Ишқ боғи гўзал бироқ, қисқа экан сайримиз,

Саҳарда қўл ушлашиб, чошгоҳ эса айримиз…

sanjarsaid