Кўнгилдаги ишқ

6 й. аввал Шеърлар76

Ёмғирнинг энг сўнгги томчиси гулнинг,

Баргида қуёшни бағрига олса.

Бахтнинг паноҳида беғубор кулгинг,

Булбулни чамандан чалғита олса,

Шабнамдек мусаффо, кулгингдек гўзал,

Менинг кўнглимдаги бир ишқи азал.

 

Пойингга тиллодан қасрлар солиб,

Тожинг дунё нархи билан тенглашса.

Капалак ғунчаю найсонлар қолиб,

Кўзда ёши билан сени тингласа,

Оламда бебаҳо, баридек қиммат,

Менинг кўнглимдаги асл муҳаббат.

 

Севгинг буюк бўлса уммонлар қадар,

¤зганинг кўзида яшасанг ёниб,

Ёрнинг висолида қилиб ишвалар,

Муҳаббат қўлидан май ичсанг қониб,

Уммондек улуғвор, майдан лазизроқ,

Менинг кўнглимдаги ул ишқи мутлоқ.

sanjarsaid