Бисмиллони унутдим, дўстлар

6 й. аввал Шеърлар66

Сақлолмадим ўзни гуноҳдан,

Бўйсунмади иймонга кўзлар.

Келса ҳамки мадад Оллоҳдан,

Бисмиллони унутдим, дўстлар.

 

Ғамдан тупроқ ўпар манглайим,

Қадрим қачон қаддини ростлар?

Ёпишганми тилга танглайим,

Бисмиллони унутдим, дўстлар.

 

Минг оҳ урай, минг нола чекай,

Ишончсиздир айтилган сўзлар.

Пешонамни қай тошга урай,

Бисмиллони унутдим, дўстлар.

sanjarsaid