Ҳеч ким ҳақида ҳеч нарса

6 й. аввал Жамият67

Бир пайтлар асосан твиттер фойдаланувчилари орасида хотинбоз, алкаш, яҳудий сифатидаги образи билан ёқиб-ёқмайдиган @Каин дегани бўларди. Каинни яқинроқ билганлар унинг зановий фикрлаши, фаҳм-фаросати, билим ва тажрибасига қанчалик беш кетмасин, гап-сўзи оғзи бузуқ фоҳишани эслатарди.

Унинг издошлари, маслакдошлари (буни ғоявий жиҳатдан унга эргашувчилар, деб қабул қилиш ҳам мумкин) бугун ҳам интернет орқали миллатимизга, маънавиятимизга, менталитетимизга ёт ғояларни ўз услубларида тарғиб қилиб келаяпти. Каин ёки унинг ҳамтовоқларига ўхшашни истаган ёшлар уларнинг эътиборини қозониш учун ичиш, фоҳишабозлик ва бошқа ишларни қилиб, ўзини буюк ишларни қилган одамдек кўрсатганини кўп учратганман. Буни бугун твиттерда Каиннинг ниқобига эга чиқиб олган итбалиқда ҳам кўриш мумкин.

Жаноб Ҳеч ким ҳам улардан бири. У ўзини тўлақонли либерал деб ҳисобласа керак. Шунинг учун ҳам кўпчилик либералсифатларда кўринадиган умумий ўхшашликлар унда анча-мунча. Улар ҳақиқатни тан олмайди, ўзини ҳаммадан устун кўриб, ҳеч кимнинг фикрини ҳурмат қилмайди. Ўзи ўйлаб топган ёки кимдир ўргатган қарич билан оғирлик, узунлик, зичлик сингари ўлчов бирликларига бир хилда баҳо беради. Ҳеч ким ҳам раҳнамоси Каин сингари бузғунчи, фисқу фасодга сабаб бўладиган фикрларини твиттер орқали тарғиб қилиб туради. Айниқса гейлар масаласида шунчалик кўп мулоҳаза юритадики, беихтиёр ўзи ҳам ўша тоифага мансуб бўлса керак, деган хаёлга борасан киши. Унга ёқиш истагида пахта қўйиб турадиган муридлари ҳам талайгина. Яшасин гейлар, улар ҳам одам, ҳаёт роҳатларидан баҳра олишга ҳақли ёки Райхон билан Лола қачон ўпишаркан, деганида бор ҳоли билан уни қўллаб-қувватлаётган твиттерчилар ўшалардан.

sanjarsaid