Artel STYLE планшети: дастлабки таассуротлар яхши, аммо…

6 й. аввал Таом ва Тиббиёт114

Анчадан буён бирорта «ақлли» гаджет сотиб олишни режалаштириб юргандим. Ҳаттоки бир-иккитасини мўлжаллаб қўйгандим ҳам. Аммо қора бозорда доллар нархининг кескин ўсиб кетаётгани боис жамғармамни вақтинчалик ушлаб туришга қарор қилдим. Ўтган ҳафтаwww.parol.uz сайтида артел компаниясининг бирданига бешта планшетни сотувга қўйгани ҳақидаги хабарни ўқиганимдан сўнг уларга қизиқиб қолдим. Уларнинг анча арзонлиги, қолаверса, пластик карточка орқали тўловни амалга ошириш имконияти борлиги эътиборимни ўзга тортди. Шу заҳотиёқ сайт орқали он-лайн буюртма бердим ва бу ҳақда твиттерда хабар қолдим…

Биринчи бўлиб смартфонлар бўйича етарлича маълумотга эга Ҳамза Фозилжонов муносабат билдирди.

artel

Унинг гапидан сўнг ўйланиб қолдим. Ростдан ҳам шошилинч қарор чиқардиммикан?.. Кейинги куни онлайн дўкондан қўнғироқ қилишди. Манзилимни аниқлаштириб, буюртмани келтириб беришди. Кўз олдимда қадоқдан олинган планшетни кўриб, кутганимдан кўра анча яхши гаджетга эга бўлганимни ҳис қилдим. Унинг устига интернет орқали планшетни илк бор сотиб олаётган харидор эканлигимни айтишганида янада ҳурсанд бўлдим. Планшет дизайни, операцион системаси, ҳаттоки 2 мегапикселли асосий камераси ҳам ёмон таассурот уйғотмади. Хуллас, бир қарашда барча имкониятларга эга замонавий планшет…

Дарҳол ижтимоий тармоқлар орқали биринчи таассуротларим билан ўртоқлашдим. Кимдир табриклади, кимдир планшетга ишончсизлик билдирди. Қўлимда янги гаджетни кўрганлар унга қизиқиш билдирди, ҳаттоки мен ҳам шунақасини сотиб оламан, деганлар бўлди.

Бугун иккинчи кун. Биргина камчилиги — экран марказида дисплейни босганда у ёқ-бу ёққа силжувчи сиёҳрангсифат нуқсон бир оз асабимни бузди. Батарея қуввати эса олганимдан деярли бир суткадан кейин 90 фоиздан 12 фоизга тушди. Бу вақт ичида ўйин ўйнадим, фильм томоша қилдим, яна узоқ вақт унинг функциялари билан танишиб чиқдим.

Планшет ҳақидаги бир кунлик хулосам шундан иборатки, экранидаги билинар-билинмас нуқсонни айтмаганда, 365 минг сўмга арзигулик маҳсулот. Агар худди шундайини сотиб олмоқчи бўлсангиз, экранида мен айтган камчилик бор-йўқлигини албатта текширинг, қолган жиҳатлари эса, менимча, сизни уялтирмайди.

Яна бир гап! Гарчи планшет маҳаллий ишлаб чиқарувчи томонидан тақдим этилган бўлса ҳам, унда ўзбек тили, соат минтақаларида эса Тошкент вақти мавжуд эмас экан.

Планшетда олинган суратлар:

IMG_20130206_024904IMG_20130206_030102IMG_20141217_120516

sanjarsaid