Сўнгги вақтларда интернет нашрлари, блогерлар томонидан бугунги ўзбек ўқитувчиларининг аянчли аҳволи тўғрисида кўплаб мақола, блогпостлар ёзилди. Ниҳоят журналистиканинг “оғир артиллерияси” ҳисобланган матбуот ҳам “ўт очишни” бошлади. Куни кеча ўзбек матбуотидаги саноқли тирик газеталардан бири “Оила даврасида” ҳам ушбу масалани, йўқ, ўта муҳим, бироқ ҳозирча ҳукумат назаридан четда турган муаммони кўтариб чиқди (мақолани ўқиш истагида бўлганлар газетанинг 2017 йил 18 май сонини топишсин). Бироқ шунча гап-сўз, муҳокама, норозиликлардан кейин ҳам тепса тебранмас, бедаво вазирлик мутахассисларидан бирортаси чиқиб “ҳа, биз ўқитувчиларни маҳаллий ҳокимият зулми, исканжасидан қутқара олмаймиз, бунга лаёқатимиз ҳам, ваколатимиз ҳам, хоҳишимиз ҳам йўқ. Аксинча, уларга қўшилиб ўқитувчиларнинг қонини ичамиз, уларни қоғозбозлик, ҳужжатбозлик ботқоғига чуқурроқ ботиришимиз керак. Токи Ўзбекистонда чаласавод, мустақил фикри, теран дунёқараши, замонавий, реал ҳаётда асқотадиган илми бор авлодлар етишиб чиқмасин. Ақллилар қанча кўпайса, уларни бошқариш қийин бўлади, деган собиқ истилочилардан қолган ақидадан воз кеча олмаймиз”, деб айтмаяпти.
Биласизларми, Халқ таълими вазирлиги ўқитувчиларни ҳимоя қилмаётганига яна бир сабаб бор. Кесатиқларсиз, жиддий айтганда, у ердагилар бошқа давлат органлари билан можарога боришни истамайди. Буни менга вазирлик мутасаддиларидан бири шахсан айтган эди ва бу ҳақда металлолом ҳақидаги постимда келтириб ўтгандим ҳам. Билмадим, нимани йўқотишдан қўрқишар экан. Акс ҳолда “ҳой золим ҳоким, ўқитувчимиздан қўлингни торт, у ўқувчиларга таълим-тарбия бериш керак, сенинг мавсумий, битмас-туганмас деҳқончилигинг, ободончилигинг билан шуғулланиши ёки ғазнангни темир-терсак билан тўлдиришга мажбур эмас”, деган сўзни айтарди. Айтолмаса каттароқ амалдор, дейлик Абдулла Арипов ёки Президентга чиқиб, уларнинг аянчли аҳволидан бохабар қилиб, ожизлиги, қўрқоқлиги учун ҳимоя қила олмаётганидан нолир эди.

Яна ўша гап! Токи ўқитувчини қадрлаб, ўз касбига муҳаббатини қайтармас эканмиз, уни турли ортиқча, дахмаза ишлардан халос этмас эканмиз, меҳнатини муносиб рағбатлантирмас эканмиз, таълим расволигича қолаверади. Таълим расво экан, ҳеч балога ақли етмайдиган, берсанг ейман, урсанг ўламан, дейдиган чаласаводларнинг бутун бошли армияси етишиб, Россия ва Қозоғистонга тайёр ишчи кучи бўлиб кетаверади.

Расм телеграмдан ухлатилди.

4 комментария

  1. 1. Вазир сиёсий харакат аъзоси булса экан. Бу вазир оддий технократку. Кул куйиш ва буйрук чикариш билан банд. Вазир сиёсатчи булиши керак. Технократмас. Оёги калтираб турадиган вазир ва унинг куп йиллик биринчи уринбосари нимага керак. Муаммони вактида айтмайди. Факат жим.
    2. Узбекистонда касаба уюшма деган ташкилот бор. Ушбу ташкилотнинг барча бугинларида канча одам ойлик олиб машиналарини бензин билан тулдириб юрибди. Уларни барчаси ишчилар айникса укитувчилар хисобидан. Ушбу касаба уюшма ташкилотини Олий Судга бериш керак. Умуман уз вазифасини бажармагани учун. Шунча йил ойликларни олиб факат мавсумий санатория ва лагерь деган иш билан банд.

    Жавоб
  2. Касаба уюшма деган ташкилот бор. Ушбу ташкилотнинг барча бугинларида канча одам ойлик олиб ишлаб юрибди. Укитувчилар хисобидан

    Жавоб
  3. Агар шу ёзилган гаплар рост бўлса, раҳбарият албатта бир хулосага келиб тегишли қарорини ичқариши керак.

    Жавоб
  4. Shaxsan o’zim hamkasblarim bilan bugun poyezd yo’lini chetlarini yovvoyi o’tlardan tozalab, daraxtlarni oqlashga chiqdik. Ikkinchi smenada birinchi soat darsim bor edi. O’tilmadi. Bosh vazir Jizzaxdan Samarqandga poyezda ketarmish shunga hokim hammani poyezd yo’lini tozalashga chiqarishga buyruq bergan. Hamshiralar xattoki birovlarni uyini oqlab, ko’chaga qurilish maqsadida to’kilgan tuproqlarni tekislab chiqishgan. Ertaga yakshanba kuni ham dam olish yo’q bo’ldi.

    Жавоб

Изох қолдириш

Your email address will not be published.

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>


+ один = 6