4 декабрь куни Президентни сайлашга борасизми? Мен албатта бораман! Орзу-истакларим, режа-мақсадларим ушалиши, оилам, яқинларим учун ҳам сайловда қатнашаман. Сизга ҳам шуни тавсия қиламан. “Менга нима, барибир ўша Президент бўладику”, “қатнашсам-қатнашмасам ҳеч нима ўзгармайди”, деган фикрларни каллангиздан чиқариб ташланг! Нолишни, танқид қилишни, маслаҳат беришни, бировларнинг устидан кулишни қотирамиз. Энди олдимизда тайёр турган ҳуқуқларимиздан фойдаланишни ҳам билайлик! Бизни ким ва қандай бошқариши аҳамиятсиз бўлса,  бефарқ, лоқайд тураверсак, дуч келган одам устимизга келиб, хоҳлаган сиёсатини юритаверади. Сиз шунга розимисиз? Агар “ҳа” деб жавоб берсангиз ёки нима дейишни билмасангиз, узркуя, сизнинг тўнкадан фарқингиз йўқ! Аммо тўнкаларнинг бир устунлик томони бор: улар на танлаш, на сайлаш имкониятига эга. Акс ҳолда улар албатта имкониятларидан фойдаланган бўлар эди.

PS: Тўнкаларга тепасига ким чиқиб олишининг фарқи йўқ.

Изох қолдириш

Your email address will not be published.

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>


8 + = четырнадцать