Япония бош вазиридан мамлакатнинг технологик тараққиёти сири нимада эканлиги сўралганда, унинг жавоби қуйидагича бўлган: “Биз ўқитувчиларга вазирларнинг маошини, дипломатларнинг дахлсизлигини ва императорнинг ҳурматини бердик”.

Ўқитувчи деганда кўз ўнгингизга ким гавдаланади? Сизларни билмадиму, мен зиёли, ўқимишли, доно, жамиятнинг энг илғор фикрли вакиллари, тараққийпарвар, маърифатпарвар кишиларни кўргим келади. Уларнинг жойи қаерда деб ўйлайсиз? Сизларни билмадиму, мен уларни на қурилиш майдонида, на пахта даласида, на чиқиндихонада кўришни истамайман. Уларнинг жойи синф хонасида, ҳаттоки мактабдаги тунги навбатчилик столида ҳам эмас. Уларнинг иши нимадан иборат деб ўйлайсиз? Мен уларнинг иши болаларга дарс ўтишдан иборат бўлиши керак, деб ўйлайман. Уларнинг бўш вақти ҳам бўлиб, бу пайтда оиласи билан одамлардай яшаши лозим, деб ҳисоблайман. Ўқитувчи маошини нималарга ишлатиши керак? Бу уларнинг шахсий иши, нимага сарфлашини ўзлари мустақил, босимларсиз ҳал қилсин, ўз эҳтиёжларига сарфласин, нима, улар ҳеч нарсага муҳтож эмас, деб ўйлайсизми? На металлоломга, на обунага, на комиссия ва на болалар спорти жамғармасига мажбурий ажратилмаслиги зарур.

Қоғозбозлик ҳақида! Ўқитувчилар қоғозга «сажда қилиш»га мажбурланмаслиги, ҳужжатлар, ҳисоботларга «сиғиниш» расман ва амалда йўқ қилиниши шарт! Ўқитувчи меҳнатининг самараси ўқувчилари билими билан ўлчансин!

Ўқитувчи — инсон, темир хотин ёки соғин сигир эмас!

12 комментариев

  1. Ҳамма дардларизи, максимум минимумлаштириб ёзганиз кўриниб турибди…

    Жавоб
  2. baraka toping aka. jurnalist bo’lsa sizday mard va jasur bo’lsin. millatni ertangi kunini tarbiyalovchilar salkam qul holatida ekanligini jamiyat ochiq muhokama qilishi, bu muammoni yechishi kerak. kelgusida ushbu mavzuni kengroq tahlil qiling, iltimos. ishlarizga omad, baraka tilayman.

    Жавоб
  3. Эътироз танланган расмга. Каердан олдиз бу расмни? Бу расм узбек болалри укийдиган синф эмаслиги аникку. Сап сарик сочлари европа мактабларидаги вазиятни курсатмокда. Гугл омон булсин. Муаммо асосан туман мактабларидаги вазиятдан келиб чикаётганини хисобга олиб, мактабга бориб шакиллатиб расмларни олиб жойлаштирмайсизми-я.
    Колган гаплар уринли, рахмат.

    Жавоб
  4. Раҳмат! Миллат дардини яхши англайдиган, эртанги кун ҳақида ўйлайдиган инсонлар борлигига қувондим. Фақатгина бир нарса ўқитувчиларнинг иш вақтини меъёрлаштириш масаласидаги конкрет таклифларни ишлаб чиқиш, кенг жамоатчилик ва мутахассислар эътиборига ҳавола этиш зарур.

    Жавоб
  5. Agar oʻquvchi sinfda qoldirilsa va boshqatdan oʻqitilsa ota ona xam boshqalar xam qattiq qaraydi oʻqishga

    Жавоб
  6. Яшанг ука булар экану. Нима сабабдан укувчилар орасида билимсизи. Жиноятчиси куп дейилади. Бунга сабаб укитувчи жамоат ишларига жалб килинишидир. Хам электрик, хам газчи, хам уборщича-узини дарсига вакти йук. Тугиб катта килган ота она колиб факат укитувчи калтакланади хар хил айблар билан

    Жавоб
  7. Тугри гап. Лекин жамиятда укитувчидек фидойи ва халк хизматида юрадиган одамларнинг камлиги сабабли давлатимиз аклли ва зиёли укитувчиларга суянади. Ундан ташкари укитувчи яхши яшаши учун, жамиятда хамма улардек ишлаши керак. Фидоий булиб. Хусусий мактаблар очилса яхши булармиди

    Жавоб
  8. Жуда тугри

    Жавоб
  9. Raxmat aka yaxshi yozibsiz, agar o’qituvchi o’z o’rnini topganida talabalardan baxo evaziga pora olish, oliy ta’lim muassasalariga kirish imtixonlarida bo’ladigan qonunbuzarliklarni kamaygan bo’lardi, o’qituvchi faqat kasbi uchun fidoiy shaxsga aylangan bo’lar edi…

    Жавоб
  10. To’g’risi bu web sahifaga tasodifan kun.uz sayti orqali kirib qoldim.5 kundan beri vaqtim bo’lishi bilan sizning maqolalaringizni o’qiyapman ayniqsa »propiska» va o’qituvchilarni yomon sharoitlari haqidagi maqolalaringiz yoqdi.Kelgusi ishlaringizda muvaffaqiyatlar tilayman.

    Жавоб
  11. Шундай мавзуни кутарганиз учун рахмат.Жуда кунгилдаги гаплар.Укитувчиларга унвонлар бериш керак.Вакти келганга айтиш керак.2 -3 нафар фарзанди борлар 1-сннф боласига дарс килдиролмай нолишади.Уларчи 30нафардан ортик укувчиларга хам таълим,хам тарбия беришади.Улардан пул ундириш урнига вактида уз маошларини бериш керак деб уйлайман.

    Жавоб
  12. Ха айтган гапларга кушиламан. Лекин Сиз айтиб утган мезонларга мос келадиган илгор шахс — укитувчини тайёрлайдиган худди шундай Устоз укитувчи булиши керак. Мени фикримча бундай устозлар хозирги кунда жуда санокли колган.

    Жавоб

Изох қолдириш

Your email address will not be published.

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>


9 + один =