Дарвоза тақиллаб қолди. Чиқсам икки киши велосипедини деворга суяб, чиқишимни кутаётган экан. Бири мактаб директори, иккинчиси ўқитувчи. Президент виртуал қабулхонасига мурожаатим бўйича келишибди. Туман марказидан марказий шифохонага бориш йўлида оқова сув чиқиб кетиши учун чуқур қилиб қазилган ариқ бўйича шикоят ёзгандим. Амал-тақал қилиб қувур кўмиб тўғирлашган бўлиб, орқасидан шикоятим бўйича эътироз йўқми, бўлса ариза, бўлмаса далолатнома ёзиб келинглар, деб ўқитувчиларни жўнатишибди.

“Эрталаб виртуал қабулхонага шикоят тушган, тез етиб келинг, дейишса боргунча бўларим бўлди, — дейди директор. – Шаҳардаги ҳамма мактабни директорини чақиртиришибди, туман бўйича шикоятларни ўрганиш учун бўлиб беришди, ҳалиям бизга учтаси тушди, машинаси борларга 18 талаб шикоят ажратилди…” Ўзимни ёмон кўриб кетдим. Бечора ўқитувчиларни овора қилганимдан виждоним қийналаяпти. Бошқа шикоят ёзмайман, деб қатъий онт ичдиму аммо педагоглар ҳолидан ачиниш ҳиссидан халос бўлолмаяпман.

Қизиқ, улар болаларга дарс ўтишга ҳам вақт ажрата олаяптими? Ўқувчиларнинг ўзлаштириши нима учун тушиб кетган, деб савол бериб, педагоглар номига ҳар турли маломатларни айтаётганимизда уларнинг ваколатига кирмайдиган ишларга ўралашиб қолганини ҳисобга олаяпмизми? Менимча йўқ! Фақат айблаяпмиз, ҳақорат қилишгача бораяпмиз. Шу ишимиз инсофданми?! Қаёққа қараб кетаяпмиз?! Ўзбекистонда ўқитувчи қилмаган иш, бош суқмаган соҳа қолдимикан? Текин мардикор, мўмин-қобил ўқитувчини эшак қилиб миниб, ишга бориб-келиш қолди шекилли!

23 комментария

  1. Агар ўқитувчи(лар) ўзини молдан фарқини англаб етмас экан, эшак қилиб миниб, ишга бориб-келиш давом этиш тайин.Аҳир улар зиёлилар-ку, наҳотки ўз ҳуқуқларини химоя қила олмасалар.

    Жавоб
    • сен укитувчимисан?ишлаб кургин укитувчи булиб.хар кунинг тахликада утишини биласан.эртага ишинг нимабулишиги билмайсан.Лакка баликка ухшаб бефаросат директорлар, сени ишсизлардан баттар чумо килиб турса,урнинггга беш юз долларга ишчи тайёр деб укувчиларни олдида изза килиб турса шунда юиласан молдан фаркингни ажрата оласанми йукми узингни.

      Жавоб
    • Bu holat qachongacha davom etadi endi???????????????????????

      Жавоб
  2. Алижон, гапиз 100% тугри.

    Жавоб
  3. «Яна металлолом ҳақида» постимда йиғламаган болага сут йўқ, сизлар ҳам «йиғланглар», порталга ёзинглар, ҳуқуқларингни ҳимоя қилинглар, дегандим. Ўқитувчиларимизда бу қобилият йўқ кўринади. Шунинг учун кимдир масъулиятни зиммасига олиб барчасини ўз ўрнига қўйиш керак…

    Жавоб
    • Sanjarsaid, raxmat sizga ushbu maqola uchun. Kun.uz da o’qib xursand bo’ldim. faqatgina Yuqorida «Otirganlar» bilmaydi deb o’ylaysizmi? Ular ham bilishadi. Yuqorida «Otirganlar»ga yanayam yuqoridan aytishadi-da!

      Жавоб
    • кобилият зур.Порталга ёзди хам дейлик кейин нима булади.кейин!Районадан текширувчилар облонадан текширувчилар ша жиноятчини ёнини олиб расвойингни чикариб ташлайди.сендан нима фойда ?халол ишлайсан факат!Уша хукукингни паймол килаётганлан юкорини таминлаб туради.Ундай булмаса нега укитувчининг зукуки бузилади.

      Жавоб
  4. Кимлар уз хукукини талаб килиб уз урнини топибди масалан?

    Жавоб
  5. Алижон Мухаммаджонов сен гапингни уйлаб гапирсанг бўларди уша сен айтган «моллар» ни таълимини огансан, молни таълимини олган одам кандай килиб одам бўлиши мумкин. Ўзингча уддабуронсанда. Олдин уша ғурбатхонада ишлаб кўр кейин гаплашамиз кимни кимлиги хақида. Яна бир нарса фарзандларинг таълиминиям уша ўзинг айтган молларга топшириб кўйибсан хохлайсанми йўқми. Нима ёзувчилик қилмаган одамни эшак қилиб миниш керакми шу хақда гап кетяпти. Ха мақоладаги гапларга кўшиламан хозир факат ўқитувчилар холига ачиниш мумкин халос, хавас қилиб бўлмайди.

    Жавоб
  6. eeeexxxx gapni gapir uqqanga degan ekan. ovora bo’lishni keragi yo’q. asabni ehtiyot qilish kk!

    Жавоб
  7. район рахбарлари зиммасига юклатилган юк укитувчилар устида осонгина битади.Агар кимасин укитувчи уша захоти халк таълими булими мудирини чакириб буйрук беради уша укитувчини курит деб.Бошлик бу буйрукни суззсиз бажаради нега?.Чунки бошлик узини кимлигини билмайди.У укитувчи булмаса зам керак.Хозир шунака-ю.Дкторга бошлик булиш учун доктор булиш шартмас яхши ишбилармон булсанг бас.Артисланикиям шунака купувчи буладими танкист буладими туман хокимларини айтганини итдай бажариб юрсанг булди.

    Жавоб
  8. O’qituvchining dars konspektini yozishga ham vaqti qomaydi. Ta’lim sifatini aytmasa ham boladi. Shaharda unchamas. Qishloq o’qituvchilariga qiyin. Yaqinda paxta o’toq boshlanadi…

    Жавоб
  9. Жуда ҳам долзарб мавзу. Куюнчаклик билан ёзилган. Менинг ҳам бир опам ўқитувчи, қишлоқ мактабида бошланғич синфларга дарс беради. Дарс бериш билан бирга, «югур-етим» ишларга ҳам доим шай! Уйма-уй юриб кимнинг томорқасида қандай экин ўсяпти, қанча дарахт бор, моли қанча, қўйи, товуғи борми — суриштирган ҳам, фермер даласини ҳайдадими-йўқми, чигитни вақтида экдими, хориждан долларга сотиб олинган олий навли қовоқ уруғини исроф қлимасдан экяптми — назорат қилган ҳам… бечора ўқитувчилар. Яна шу бажарган ишларини тасдиғи сифатида ўша жараённи суратга муҳрлаб директорга топшириши ҳам керак. Ўқитувчилар маошидан ёнмаган электр токию газ учун ҳар ой (ҳеч қандай розиликсиз) 100 мингдан ушлаб қолишку ёзилмаган қонун бўлиб қолган. Ҳақ-ҳуқуқини талаб қилиш дейсизми?! Кулгини қистаманг. Текширишади бало-қазодек ёпирилишиб ва қип-қизил халқ душманига чиқаришади-қўйишади… Бу ерда ҳамма гап қўрқоқ, фақат ўз амалини ўйлайдиган мактаб директорларида. Агар директор қўл остидаги ходимини сал ҳимоя қила олганида эди, ўқитувчи бу қадар тупроққа қоришмаган бўларди (ми?)

    Жавоб
  10. УСТОЗ ОТАНГДАЙ УЛУГ ЭКАНЛИГИНИ УНУТДИ

    Жавоб
  11. Sanjarsaid raxmat sizga dilimdagi gaplarni aytibsiz.

    Жавоб
  12. Hamma gaplarga qo’shilaman///////bu kabi savolllar qachon o’z yechimini topar ekan degan savollar osamni qiynaydi/……………..

    Жавоб
  13. Ассалому алайкум.Жуда долзарб масала.Автобус бекатида икки кишининг сухбатини гувохи булдим.Улардан бирининг оналари укитувчи эканлар.Онасининг бугунги ахволига ачиндим.Мактабнинг капитал таъмирига шу мактабда ишлаб оила бокаетгани учун «укитувчилар уз чунтакларидан » маблаг (2-3та ойлик маошларини) беришларини сурабди.Устозлар пулига мактабни капипал таьмирлаб буладими?? ????.Устоз мактабда фаррош,богбон,КОРОВУЛ эди. Эндичи……………

    Жавоб
  14. Barcha ustozlarimizga rahmat . Sanjay Said dolzarb mavzudi ob chiqibdi . Lekin bu narsalar vaqtincha sabr qilsak o’qituchilardi Hali uz o’rniga obchikamiz

    Жавоб
  15. Хакикатда энг огрикли холат.Андишани отини куркок дейишади. Устозлар энг олижаноб инсонлардир.Уларни ахволини хис этиш учун уларни урниларида 10 кунгина ишлаб куриш керак Бер-берларга чидаб.8-00дан 16-00гача мактабда утириб оиласини,ота-онаси уйламай факат рахбарнинг хакоратли «текинтомок» деган гапидан андиша килишичи.Айникса мукофот пулларини мактаб учун,ойликлардан хам хар ой КОРОВУЛ ,МАКТАБ таъмири ,мардикор учун берсада узи учун дори олишга кузи киймайдиган бу УСТОЗЛАРДИР!!!!!!

    Жавоб
  16. Алижон Мухаммаджонов узинг молсан. Сабаби устоз отангдек улуг деган накл бор. Демак сен отангни улугламас экансан молдан баттарсан. Эшшаксан ёки курбака

    Жавоб
  17. Алижон сиз олдин битта болани язшилаб тарбиялаб курин кейин биласиз. Мен коллежда укитувчиман. Яна шахардаги колледда. Бизларда хам шу муоммо. Мажбурий чипталар , комиссияларни кети йук (уларни икки махал овкатлантиришу чунтагини тулдириш керак ) , тафтиш комиссияси хар йили пед юклама деган балони текширади. Бизга хуждатларни методист ва директорлар талаб килгандек килиб тулдирамиз. Аммо улар хато топади ва яна уларни чунтагини 200-300 минг сумдан бериб тулдириш керак. Буни устига хар бир дарсингиз учун камида 10000 сумлик хужжат билан кирилади. Дастурлар 2-3 йилда алмашиниб туради . Махсус фанларда. Шу билан бирга хужжатни хам турлари узгаради. Энди бу дарсга кетадиган маблагни узи канчаа булади. Бир йилда камидаааааа 50 та дарсга услубий тайерлаймиз. Бу йиг йиглардан ташкари. Мадбурий чипталанику гапирмаса булади. Кимга езиш керак. Буни хаммасини тепадагиларни узи буюрадику. Сал бош кутарсангиз сизнинг узингизни нари борса директорни айбдор килишади. Ана ундаан кейингиии коллежни ахволини курин. Текшииир текширр. Хамкасбларингизни ола карашию !!!!! Ойлик маошланику гапирмаса булади. Дарс соатлари хам директор зам директор ва завучларни огзини мойлаганларгааа. Бизга ухшаб узи хам олмайдиган, шунинг учун халол пулини бировга беришни хохламайдиганлар дарсини доимо утиб нонини халоллаб оладиганлар ярим ставкада колиб кетаверади.Яна гапирадигааан гап куууууп . Эшитадиганн одам йук. 3 бола , уларни кундалик йулкираси чунтак пули , фонди , узимни йулкирам , рузгор ташвиши, документим хакки , яна йиг йигларга , кийим кечакка 760000 ойликни бир етказиб куринчи . Гапирсанг одамлар 500000 га ишламокда шукр кил дейишади. Шукр килиииб юрибмиз. Укувчиларни оркасидан юришчи. Осанмас . Бири мирободда бири хонободда бири юнусободда . Кимга борилик Алижон бир маслахат берин. Жуда аклли экансиз. Узи нимани койиллатгансиз. Бир муким касб кориз борми.

    Жавоб

Изох қолдириш

Your email address will not be published.

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>


семь + = 8