2015 йил 17-18 ноябрь кунлари жетон олган фуқароларнинг учинчи гуруҳи 2016 йил 15-16 октябрь кунлари корейс тили имтиҳонида қатнашишлари мумкин. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги сайтида хабар қилинди.

Имтиҳонлар вилоятлар кесимида белгиланган жадвал асосида ўтказилади. Тест синовлари Сирдарё, Навоий вилоятлари, Қорақалпоғистон ва Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади. Батафсил маълумотлар, имтиҳон ўтадиган жойлар ҳақида қуйидаги ҳаволадан билиб олишингиз мумкин. Имтиҳонга қатнашадиган фуқаролар рўйхати эса қуйидаги ҳаволада.

Тестга киришда рухсатнома (жетон) ва паспорт (шахсни тасдиқловчи ҳужжат) бўлиши шарт. Жетонни қуйидаги ҳаволадан олишингиз мумкин. Унда очилган ойначага паспорт серияси киритилгандан кейин “jeton olish” тугмачаси босилиши керак. Агар жетон ўрнига миграция агентлиги сайти бош саҳифаси очилса, паспорт серияси нотўғри киритилган ёки рўйхатда номзод исм-шарифи мавжуд бўлмаган ҳисобланади.

8 комментариев

  1. Assalomu aleykum

    Жавоб
  2. Мен кореяга ишлагани бормохчиман кимга ва каерга мурожат килиш керак

    Жавоб
    • Кимгадир мурожаат қилишдан фойда бўлмаса керак. Яхшиси Миграция агентлигининг жетон берилиши тўғрисидаги эълонини кутинг.

      Жавоб
  3. qachon jeton beriladi

    Жавоб
  4. Man kareyaka ketmoqchidm kmga murojat qlish kere ushan soramoqchidm

    Жавоб
  5. Man kareyaka ketmoqchidm kmga murojat qlish kere ushan soramoqchidm

    Жавоб
  6. жетон качон таркатилади шу хакида малумот берсангиз

    Жавоб
  7. 2017 ga jeton qachon jeton beriladi

    Жавоб

Изох қолдириш

Your email address will not be published.

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>


6 × один =