Март ойининг охири ва апрель бошларидаги халқ “жетон” деб номловчи Кореяга ишга кетишни хоҳловчиларни рўйхатга олиш жараёнига оид шов-шувлардан ҳамманинг хабари бор. Бугун, аниқроғи кеча кечқурундан буён бу масала яна диққат марказига кўтарилди. Халқ, жамоатчилик томонидан Президент виртуал қабулхонасига қилинган мурожаатлар, ОАВ, айниқса Kun.uz сайти, “Жамият” газетасининг саъй-ҳаракатлари, ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларининг фаоллиги натижасида рўйхатга олиш ва савол-жавоб жараёнидаги барча натижалар бекор қилиниб, ҳаммаси бошидан, талаб даражасида ўтказилиши расман эълон қилинди. Бу Ўзбекистондаги демократик ислоҳотлар, жамоатчилик назорати, давлат ташкилотлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлиги тўғрисидаги гап-сўзлар оғизда ёки қоғозда эмас, амалда ҳам ўз ифодасини топа бошлаганидан далолат беради. Бунинг учун ҳукумат, Президент девони ва шахсан Президентимиз Шавкат Мирзиёевга миннатдорчилик билдиришимиз керак. Бу сўзларим асло лаганбардорлик, пахта қўйиш эмас. Жамиятда содир бўлаётган ўзгаришларни кузатиб бораётган, воқеа-ҳодисалардан бехабар қолмаётган одам сифатида Миграция агентлиги раҳбариятидаги ўзгаришлар (агентлик раҳбарининг ишдан олиниши), рўйхатга олиш жараёнинг қайта ташкил этилишини демократияга аллақачон тайёр бўлган халқимизнинг навбатдаги ғалабаси, сўз эркинлиги, жамоатчилик назоратининг ижобий самараси, деб баҳолаш мумкин.

Биринчи Президент Ислом Каримов вафот этган саналарда бир тану бир жон бўлган, кўпчилик кутганидай тартибсизликлар, парокандаликларга йўл қўймаган халқимиз ноҳақликларга тоқатсиз экани, кўпни қийнаган муаммо устида бирлашиб, якдил фикр билдира олишини яна бир бор исботлади. Миграция агентлиги мисолида бошқа давлат органлари, монопол ташкилотлар ҳам фаолиятини яна бир карра қайта кўриб чиқса, бундан буёғига ҳар бир қадамини ўйлаб, минг чиғириқдан ўтказиб ташласа нур устига аъло нур бўлар эди.

9 комментариев

  1. Санжар адолат тикланганидан хурсанд булдик Сизларга алоҳида миннатдорчилик билдираман. Чунки бу масалага неча минг фуқаромиз бефарқ бўлмади дейсиз.

    Жавоб
  2. Кемерово вилоят ўзбек жамоалари билан музокаралар чо?ида Ўзбекистон Миграция агентлиги вакиллари “йўналтирилган миграция” бўйича шартномаларни имзолангани маълум бўлди.

    Жавоб
  3. Журналистлар омон булса давлат хам гуллаб яшнайди! Каламушларни уйини бузиш вакти келди.

    Жавоб
  4. salom endi yana qachon bularkin nmalar qilish kk man birinchi marta harakat qvoman

    Жавоб
  5. Salom man Dubai ili koreyaga ishlashga bormoqchiman man qaysi yoo bn borishi bilmayam albata qonuniy jobob uchun oldindan Rahmat

    Жавоб
  6. Мен Кореяга кетмокчиман ишлашга менга ёрдам берсангиз. Нималарга тайёр бўлишим ва қандай хужжатлар йиғишим керак бўлади. илтимос шу хақда маълумот берсангиз.
    Тел +998946040916 Равиль

    Жавоб
  7. Salom manam koreyaga ishga bormoqchiman. Ishni nimadan boshlash kerak. Yordam bering…

    Жавоб
    • Корейс тилини ўрганишдан бошланг. Ҳадемай жетон эълон қилинади. Унгача қанча яхши ўргансангиз, бориш имконияти шунча ортади. Телеграмдаги t.me/hangugouz каналига аъзо бўлинг, янгиликлардан четда қолиб кетмайсиз

      Жавоб
  8. Assalomu alaykum barchaga ma’lum bo’lsa kerak kareyaga ishga ketish oson emas. Men ham anchadan beri kareyaga ketib ishlash istagidaman. Albatta bu hammasi qonuniy bo’lishini xoxliman. Men hozirda Moskvada ishlayman lekin bu yerda hayot va ishlash anchagina qiyinlashib qoldi. Bu yerda karis tilini o’qishni o’rgandim lekin suxbatlashadigan inson yo’q. Maxsadga o’tsam jiton qachon beriladi va uni kimlar qo’lga kiritishi mumkin 2017 yilgi natijalar bekor qilindi deb eshitdim xozir 2017 yil iyul oyi endi qachon bo’ladi jitonlar tarqatish va kariyes tili imtihoni iltimos shu haqda kimda kim bilsa xabar qoldiring tel no’merim +79998108010

    Жавоб

Изох қолдириш

Your email address will not be published.

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>


+ 8 = четырнадцать