Эл-юрт ҳурматини қозонишдан кўра, уни сақлаб қолиш қийинроқ. Яқиндагина Олимпиада олтин медалларини қўлга киритган чемпионларимиз ҳаётида ҳам ана шундай оғир ва масъулиятли давр бошланди. Хўш, улар халқ олдидаги шуҳрати, обрў-эътибори, ҳурматини сақлаб қола оладими? Айниқса ҳамманинг қўлида камера, ҳамма жойда “кўз-қулоқ”лар кўпайган бугунги кунда? Айни пайтда ижтимоий тармоқларда Олимпида совриндорлари Фазлиддин Ғойибназаров ва Бектемир Мелиқўзиевнинг қизлар даврасида тушган расмлари катта тезликда тарқамоқда. Тўкин дастурхон, мағрур тикилган нигоҳ, чиройли қизлар давраси (қучоғи)… Ташқаридан қараганда чемпионларимиз ўзидан кетишни бошлади. Наҳотки мусобақалар, чемпионатлар, машғулотлар, навбатдаги ғолибликлар тугаб, спортчилар турли тор давраларнинг  қаҳрамонига айланишни бошлаган бўлса? Ёки кўрмаганнинг кўргани қурсин, деган нақл ўз кучини кўрсатаяптими?

Менимча, спортчи охиригача ўз номини оқлаб, сақлаб қолиши шарт! Токи унга хавас қилаётган, у эришган марраларни кўзлаётган ёш спортчиларнинг мақсади чемпион каби шуҳрат қозониб, маишат, яхши еб-ичиш, чиройли қизлар қучоғида савлат тўкиш бўлиб қолмасин! Улар миллат шаъни, Ватан обрўси учун майдонга чиқиш ва ғолиб бўлишни орзу қилсин!

Хой чемпионлар, олтин медал олиш билан иш тўхтаб қолмайди, биз сизлардан яна ва яна ғалабаларни кутиб қоламиз. Сизлар энди оддий одамлар эмассиз, миллат қаҳрамонига айландингиз, ҳаётингиз шунга муносиб бўлсин!

22 комментария

  1. Bu eski rasmlar bo’lsa kerak

    Жавоб
  2. Сан кимсанки бахо берасан. Бу йигитлар елкасига юкланган вазифани бажариб булишди. Сан уша кизларни кетидан ета олмаган пайтинда бу йигитлар тинмай мехнат килишди. Балким бу кизлар неччи йиллик дустидир, синглисидир. Шу йул билан узинга эътибор тортмокчимисан ёки? Эркак диган номга сазовор булиш учун эркакча йул танлаш керак диб уйлайман.

    Жавоб
    • Fikrizga qo’shilaman. Bu blogger o’zini piar qilishni bir usuli. Mavjud vaziyatdan foydalanmoqda. Natijasi, qanday oqibatlarga olib kelishi nahotki havotirlantirmasa?! Buni faqat o’zini o’ylash ya’ni hudbinlik deyiladi. To’g’ri, so’z erkinligi bor lekin, bloggerning bunday blogidan so’ng u yoki fikrlash doirasi tor yoki hudbin hisoblanadi. Axir rasmlani chempionlarni cho’ntagidan o’g’irlab olib qo’ymagandir….

      Жавоб
  3. Nima bo’lipti endi muxlislari bilan rasmga tushsa? Rasmga tushmasayam yozvoraslar Chempionlarimiz vaaaapshe osmon bo’pketipti, Xech kimni tanimayapti, rasmga tushmayapti deb. Tushsa endi bunaqa gaplar. Qizlar ham chempionlarimiga havas qilib rasmga tushibti. Buni nimasi yomon. Yoki bironta ochiq sochiq joyi bo’lmasa. Maishat deb yozibsiz, endi bemalol ovqatlanganiyam qo’ymela bu chempionlani. Yaxhiyam spirtli ichimlik yo’q rasmda faqat ovqatni o’zi ekan

    Жавоб
  4. $Менимча, спортчи охиригача ўз номини оқлаб, сақлаб қолиши шарт»

    Нима бошка мансабдаги одамлар номини охиргача саклаб колмаса хам буладими? Охири бориб алкаш еки кориака бб кетсаям бувурадиде а сизни фикризча?
    Майли синглисимас, уйнаш кизлар билан юрди хам дейлик. Шуни сиз билиб колганиз ун унинг айби бордек куриняпди. Агар шу ишни билиб колмаганизда, ватан кахрамони деб фахрланиб юрвурардиз тугрими? Чемпион булишигача нима бук еганини билмайсизку, демак сиз еки биз билмай колганимиз учун уни ватан кахрамони деб атасак булади тугрими?
    Мани тушиндиз деган умиддаман.

    Жавоб
  5. To’g’ri yozibsiz » to’niga yarasha turishi ham bo’lishi kerak» maqtovlar, siylovlar, mulozamatlar insonni tubanlikka olib boradi. Tanqid bu o’zgalar fikridan holi bo’lib o’ziga chetdan nazar solishga undaydi.

    Жавоб
  6. To’g’ri yozibsiz » to’niga yarasha turishi ham bo’lishi kerak» maqtovlar, siylovlar, mulozamatlar insonni tubanlikka olib boradi. Tanqid bu o’zgalar fikridan holi bo’lib o’ziga chetdan nazar solishga undaydi. Bunaqa tanqidchilar maqsadlar sari olg’a udab turish uchun juda kerak.

    Жавоб
  7. Расмдаги холат юзасидан маълумотим йук. Агар Сиз(саид) билган булсангиз узларига айтиб огохлантирганингиз яхши буларди. Оммага таркатмасдан. Бектемирни аввалдан биламан. Яхши йигит

    Жавоб
  8. Гийбатчи одам экан автор.Бировни шахсий хайотини хаммага ошкор килиб ,уни халк душманига айлантирмокчи.У оддий бир спортчи бола .Ундан илох килишни кераги йук, .Ва у доим чемпион булишга вада хам бергани йук. э одам боласи!!

    Жавоб
  9. Birovning shaxsiy hayoti bilan ishim yo’q. Nima bo’pti rasmga tushsa. Bilganini qilsin. Rossiyalik futbolchilarga o’xshab mag’lubiyatdan so’ng banetda qizlar bilan o’ynasa boshqa gap edi.

    Жавоб
  10. Дунё кенг, сиз тинчгина велосипедингизни ҳайдаб юраверинг. ЧЕМПИОНларни танқид қилиш сизгамас.

    Жавоб
  11. Fazliddin yaxshi bola. Uni kichikligidan taniyman. Xarakteri yaxwi. Mehnatkash shuni natijasi rohatini kurebdi. Bu rasmda u shunchaki oylashimcha qizga yelkamga qulizni quymen deyib muhlisasini dilini ogritib quyiwdan chuchugan. Shunga nima pashshadan fel yasash kkmi

    Жавоб
  12. Chempionmi vatani bergan narsani oqlasin. Farzandlarimizda yomon tasurrot qoldirmasin. Ertaga xamma taniqli insonlar tyolkasi bilan wunday chiqaversa nima buladi. Jamiyat farovonlik. Tinchlik xurmat izzat faxr qaerda qoladi. Obrusini saqlasin.

    Жавоб
  13. Rasmlardagi holatlar to’g’risi «chiroyli» holatlar emas.
    Lekin bokschilarning o’ziga shaxsan etib, tartibga chaqirish, «shu ish yaxshi bo’lmabdi» deyish ma’qulroq edi.
    Balki SanjarSaidda bunga imkon bo’lmagandir

    Жавоб
  14. Agar muxlisalar deb ishonsak xam, na uzbekchilikka na musurmonchilikka to’g’ri keladi bunaqa shaltaq qizlar bilan bunday axvolda turish. Mandan oldingi izoxlarga xayronman odamlarga oddiy xol bo’lib qolibdi bunday ishlar.

    Жавоб
  15. Siz ozi kimligini bilasanmi ubolani ?qolizdan faqat klaviturani bosish keladi perechetka taqib ringa chqib chempion bolish hammagamas orto. Inomjon tori etipdi. Tinchgina samakatizi bir chekaada uchib yurvurin aqliz yetmidigan ishga aralashmen. Kayf qisa o’zini puliga qvoti sizi pulizgamas!

    Жавоб
  16. man ayol kishiman, oilam ho’jayinim bor. lekin agar qayerdadir o’sha chempion bollarni ko’rib qolsam rasmga tushaman. Chunki tvda g’alabasini ko’rganimda ko’zimga yosh kelgan. O’g’illik bo’lsam sportga berish niyati tug’ilgan havas qilib. Chempion bo’lganida o’sha bollar o’zini yo boshqani o’ylamadi, hammasi ko’ksidegi bayroqchani yulib dunyoga ko’rsatdi, muallif kir qidirmasdan shuni yozsa bo’ladi «Chempion ko’zidagi beg’uborlik» mavzusida.

    Жавоб
  17. МЕН ХАМ АЁЛМАН, ЛЕКИН ЧЕПИОННИ КУРГАНИМ УНДАЙ КИЛИБ РАСИМГА ТУШМАСДИМ. БИЗ ХАЁНИ, ИБОНИ ХАР КАНДАЙ ХОЛАТДА САКЛАБ ТУРИШИМИЗ ШАРТ.

    Жавоб
  18. oka maan tepadi fikrlaga qoshilaman kopro chempionni orqasidan g’ybat qlsh keremas yutkanda ozbekistonni bayrogini kotarb chqqan yo ubu qzzi ob chqmagan gapimmi chundiz db oyliman ? Uncha buncha odamgamas munaqa chempion bolishla. Shuncha udarga turb berishla siz bilan mandan farqi yo usha bolani sizam manam odammi bolasimiza lekin u chempion siz bilan man emas shuniyam oylash keregidi azgina oka gybat qmi. Oka yana oziz blas bu prosta samimiy fikrim

    Жавоб
  19. Hammada turfa xil fikrlar. To’g’ri champion bulish hammaga ham Emas . Lekin cho’qqiga chiqqanda cho’qqida uzoq turish xam xammaga emas. Bu nafaqat boksda balki boshqa soxalarda xam

    Жавоб
  20. Хурматли Санжар Саид! Мен Сизнинг мақолаларингизни ўқиб тўғриси қойил қолдим. Бугунги куннинг энг долзарб ва одамларнинг кўнглида турган ва ҳеч кимга айта олмай юрган мавзуларда чиқишлар қилаяпсиз. Рахмат Сизга жуда тўғри фикрларни ёзибсиз. Бу айрим «юлдузлик касали»га йўлиққан ёшларимиз учун сабоқ бўлади. Биз «юлдузликка чўққиси» га чиққандан кейин бир ёниб тезда сўнгган кишиларни жуда кўп кўрганмиз. Айрим шундай ёшларнинг жамоатчиликнинг фақатгина мақтов ва олқишларини олаверишиб хеч қандай танқидни кўтара олмасдан тезда сўниб кетганларини тарихда жуда кўп гувоҳи бўлганмиз. Бунга мисолларни ҳам келтириш мумкин. Лекин гап бу ҳақда эмас. Юртимизда Сиз каби танкидчилар канчалик кўпайса юқори чўққиларга чиқаётган ва бунга интилаётган ёшларимиз учун яхши бўлиб сабоқ бўлиб жамиятимиз ёшларининг келажаги учун хизмат қилади. Ҳақиқий юлдуз ёки юрт қахрамони жамиятнинг фақатгина мақто ва олқишларнигина эмас балки ўзига нисбатан айтиладиган танқидларни ҳам тўғри қабул қила олганддагина ҳақиқий қахрамонга айланади. Сиздан шу каби жамиятимиз мавжуд иллаталар тўғрисидаги бундан ҳам ўткир мавзуларда дадил ва ўткир мақолаларни кутиб қоламиз. Келгуси ишларингизда омадлар тилайман.

    Жавоб
  21. Рахмат энг тўғри ва долзарб масалани кўтариб чиқибсиз. Фақатгина мақтов ва олқишларни олавериб ўзидан кетиб қолаётган баъзи бир ёшларимиз учун сабоқ бўлади.

    Жавоб

Изох қолдириш

Your email address will not be published.

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>


девять + 3 =