Шеърлар

Тақ-туқ қадам товуши: гуноҳ кетиб борадир, Либоси йўқ беҳаё, гумроҳ кетиб борадир.   Суратию сийратин кўз-кўз қилиб ўзича, Шайтонга бўлиб эрмак, ҳамроҳ кетиб борадир.   Кўзлар совуқ, юзга ҳам турфа хил ранг берибмиш, Изларидан минг алам, минг оҳ кетиб борадир.   Яхши юзин ер қилиб, ёмон кўзин ўйнатиб, Поклик билан иймон ҳам ногоҳ кетиб борадир.   Гўзалликка қора доғ, аёлликка м...

***

Ҳаёт — дарё, ҳаёт — уммон, ҳаёт ўзи не, дўстим, Ширин орзу, тахир армон… бирор нарса де, дўстим.   Ҳаёт — шодлик, ҳаёт — қайғу, сирга тўлган осмон у, Ўзинг учун ўл етимдир, ўз ғамингни е, дўстим.   Дунё — сарой, ҳаёт — мезбон: қаҳри қаттиқ-меҳрибон, Азобидан дил узолмай, яшаймиз-да, э(й), дўстим.   Гўзал бўстон, ҳар гулида минг шакл, минг нақл бор, Ул чаманда эзгулик деб, сайр...

Қўрқаман сувдан юришга, этигим ости тешик, Нам ила киргай совуқ-да, пайпоқ ҳам рости, тешик.   Эҳ, иложи бўлганида қўярдим ўрнига кўз, Бефаросатларча кўрмас йўлдаги носни тешик.   Билмасин дейман одамлар, судраб босгайман уни, Қутқаринг, аҳбоб, уятнинг дорига осди тешик.   Юрак ҳам илма-тешикдир, аслида аслим асл, Ҳар замон дил сарҳадига ғам-алам босди тешик.   Ношукур тутган қ...

Эй малак, мужгонларинг қалбим қамал қилмоқдалар, Зулфинг билан баҳс бойлашиб, турфа амал қилмоқдалар.   Умр боғин безаб гулга, орзулардан олиб ораз, Сенла ўтган ҳар лаҳзани болу асал қилмоқдалар.   Қалам истаб, сиёҳ истаб, пешонамни қоғоз айлаб, Висол истаб чеккан ранжим минг байт-ғазал қилмоқдалар.   Ишқим учун ол қасрини қурмоқ илинжида лаблар, Холни илиб пештоқига, дурдан тамал қ...

Қошни териб, чизиқ тортган кўзларига, Беш килолик буёқ суртган юзларига. Калта юбка, таранг кўйлак кийиб олиб, Ноз-карашма, араз қўшган сўзларига.   Соч устига соч қўндириб, тараб қўйган, Ҳар дақиқа кўзгусига қараб қўйган, Ох гўзаллик, оҳ муҳаббат, наҳот кунинг, Шундай сохта санамларга яраб қолган?   Қулоқ, бурун, қабоғида зираклари, Бой лақмага тегиб олиш тилаклари, Юрагимда бир савол б...

Эвоҳ, не кўргулик, бу не синоат, Сўқир кўзларимда сохта илтижо. Руҳим буюрганин этмай ижобат, Нафсим истагини келтирдим бажо.   Бир қўлда жойнамоз, бир қўлда қадаҳ, Меҳробга бемаъно боқар кўзларим. Тасбеҳни доналар отаман қаҳ-қаҳ, Кулгумга жўр бўлар ваъдабозларим.   Ҳзим қилдайману, кибрим тоғдайин, Либосим риёдир, таомим гуноҳ. Ҳар куни иймоним мазаҳлар лаъин, Ҳар куни виждоним чекар но...

Сақлолмадим ўзни гуноҳдан, Бўйсунмади иймонга кўзлар. Келса ҳамки мадад Оллоҳдан, Бисмиллони унутдим, дўстлар.   Ғамдан тупроқ ўпар манглайим, Қадрим қачон қаддини ростлар? Ёпишганми тилга танглайим, Бисмиллони унутдим, дўстлар.   Минг оҳ урай, минг нола чекай, Ишончсиздир айтилган сўзлар. Пешонамни қай тошга урай, Бисмиллони унутдим, дўстлар.

Тоғлар теграсида эриди қорлар, Гулнинг баргларига қўнди ғуборлар. Ўтди турфа либос қишу баҳорлар, Мен ҳамон ўшаман, ўзгармаганман.   Шам пулга алишди парвонасини, Ташлаб кетди майхўр майхонасини, Зоҳид суйиб ҳолди «ордона»сини, Мен ҳамон ўшаман, ўзгармаганман.   Негадир сочимни титкилайди оқ, Нурсиз кўзларимни сийпалар мудроқ, Ғамлар елкаларим тортса-да бироқ, Мен ҳамон ўшаман, ўзгармага...

Соябон остида бир қиз келади, Кўчани тўлдириб ҳур қиз келади. Ҳамманинг нигоҳи унга қадалган, У бўлса бепарво, беҳис келади.   Бир тўда бўз йигит, ширин суҳбат ҳам, Чалғиди, сочилди ҳар ён-ҳар ёна. Хаёллар белида ўйнаган сочдек, Изидан эргашди мисли девона.   Жон кетди, дилни ҳам ёр олиб кетди, Ортидан бир ифор, ёд қолиб кетди. ¤ғри қиз беғубор ўнта юракка, Минг ширин азобу, ўт солиб кет...

Ватан! Минг йиллик хасратинг кўрган чинорлар, Нега жим? Наҳотки дардларинг унут? Елкангда саноқсиз, сонсиз асрорлар, Кўтарган қоялар сақлайди сукут…   Ватан! Нега тупроқ қучган азим шаҳарлар, Бағрида миллион армон яширган? Нечун томирингда оққан заҳарлар, Номард, сотқинларга боринг топширган?   Ватан! Кимлар туғилмади сенда жар солиб, Яшаб ўтмадими лаҳза пойингда. Барчаси кетди сўн...

***

Кел кўклам, кўксимда кўкни кўкартир, Кўкингда кўринган камалак каби. Комиллик кўшкимда кўркни кўпайтир, Кавсарий келининг капалак каби.   Кўксим куйдирмоқда камтар камолинг, Кўргим келаяпти кулгуларингни. Кутдим, кутаяпман, кечалар коминг, Кафт-ла кўрсатмайди кўзгуларингни.   Куйма, кўролмасдан кўркам куйларинг, Кимдир келбатингдан кечиб кетгандир. Кўриб кашфиётинг — кийган кўйлагинг, Кў...

***

Бевафо ёр, нигоҳингни қизғонавер, Ўкинмайман, мен ҳам ғурурли боламан. Омад кулар ҳали бизга, ишонавер, Машҳур бўлиб ёнингга бир кун бораман.   Меҳр бўлса ишқ-севги ҳам яшар мангу, Сароб томон интилса ким топар қайғу, Қандай кутиб олишингни билмайману, Маъзур тутиб ёнингга бир кун бораман.   Бахт ва орзу армон билан ошно экан, Юрак доим муҳаббатга ташна экан, Ғариб жоним сенсиз қандай яш...

Sign In

Lost Password

Sign In