Мулоҳаза

Дарахт

2011 йилнинг баҳори. Қўйлиқ-5 мавзеси. Атрофда асосан катта дарахтлар. Йўл ёқалаб экилган янги кўчатлар барг чиқариб қолган. Аммо ёз келиши билан кўчатлар сувсизликдан бирма-бир қурий бошлади. Ниҳолларнинг аянчли қисматига жим қараб тура олмадим. Ҳафтасига икки-уч марта эрта тонгда туриб сал нарироқда оқиб ўтадиган ариқдан челаклаб сув ташиб, ҳамма кўчатларни  суғоришни бошладим. Эрта тонгда тоза ...

Журналист бўлиш осонми?

Жуда осон. Бунинг учун масъулиятсиз, қатъиятсиз, ношуд ва озгина сурбет бўлишнинг ўзи кифоя қилади. Ярим тунда бошлиғинг қўнғироқ қилиб эртага роппа-роса тўққизда фалон ерда бўлишинг керак, дейди. Шанба бўлишига қарамасдан ўрнингдан эртароқ туриб ўша томонга шошасан. Охирги пулларингни сарфлаб таксига минишингга ҳам тўғри келади. Бошлиғинг айтган вақтда борсанг, тадбир бошқа ерда бўлаётганини билд...

Аброр Исмаилов нега блогпостим учун 1 қўйди?

Ўзбек тилида ижод қилувчи блогерлар ўртасида иккинчи маротаба чемпионат ташкил этилиши ҳақидаги хабарни мамнуният билан қабул қилдим. Унда қандай мавзудаги блогпостлар билан қатнашсам экан, деган хаёлда ҳар хил мавзуларни ўйлаб юрдим. 21 март куни чемпионатга старт берилди ҳам. Танловга тақдим этилаётган блогпостлар мазмуни, йўналиши ва шакл-шамойили, уларга мухлис ва ҳакамларнинг муносабатини куз...

Момоқаймоқ

Анчадан бери момоқаймоқ ҳақида ёзишни хаёл қилиб юрардим.Ҳаттоки мендан яхшироқ суратга оладиган танишларимдан уни расмга олиб беришни сўраб, тасвирларни бисотимда сақлаб келаётгандим ҳам.Бугун бир қадрдон танишимнинг твиттердаги профилини “зиёрат” қилишга кириб, катта момоқаймоқ расмни кўрдиму дарҳол клавиатурани “тебрата” бошладим. Қизиқ, мени момоқаймоқ ҳақида ёзишга ундаётган қандай куч эди? Қ...

Дуо қилишни биламизми?

Одатда овқатланиб бўлгандан кейин қўлимизни очиб “Тинчлик-хотиржамлик бўлсин, ишларимизнинг ривожини берсин…” қабилида дуо қиламиз. Ташқаридан қараганда, чиройли дуо, яхши тилаклар билдирилади. Аммо бир нарса ёддан кўтарилади. Кўпинча қорнимиз тўйганидан кеийн бизга берилган ризқ-рўз, тинчлик, дўстлик, меҳр-оқибат каби неъматлар учун Яратганга шукрона келтирилмаймиз, ҳамд-сано айтишни унутам...

Бир дарднинг икки ҳикмати

Ўша пайтда 9-синфда ўқирдим. Март ойлари. Ҳаво илиб, тенгдошларим билан чимсиз, атрофи бетон плиталар билан қопланган кичик “майдон”да футбол ўйнаётган эдик. Ўйинга чунонам берилиб кетганимдан ҳатто бетонга қаттиқ йиқилганимни ҳам сезмабман. Озроқ чўлоқланиб бўлса-да, яна ўйинга берилиб кетдим. Аммо бир икки кундан кейин аста-секин аҳволим ёмонлашиб борди. Охири тўшакка михландим. Ота-онам шифохон...

Бахтли бўлишнинг саккиз қоидаси

Психологларнинг фикрича, бахтиёрлик 50 фоиз ҳолатда наслдан наслга мерос бўлиб ўтади. Бахтнинг ўн фоиз улушигина ташқи омиллар — мол-давлат, обрў-эътибор ва бошқаларга, қолган 40 фоизи эса инсоннинг ўз-ўзини назорат қила олиши билан чамбарчас боғлиқ. Яқинда кўпгина интернет нашрларида Риверсайд (АҚШ)даги Калифорния университети профессори Сони Любомирски (Sonja Lyubomirsky)нинг «Қандай қилиб бахтл...

Изтироб

Кеча 2006 йилда англиялик режиссор Сьюзэн Жейкобсон томонидан тасвирга олинган “Одна сотая секунды” («Сониянинг юздан бири») деб номланган қисқа метражли фильмни кўрдим. Унда ғарбий Европадаги уруш ҳаракатлари кетаётган ҳудудда фаолият кўрсатган фотожурналист аёл изтироблари тасвирга олинган экан. Уруш саҳнаси, кўчалар қонга тўлган, нигоҳларида қўрқув ва тахлика муҳрланган одамлар, аёлла...

Sign In

Lost Password

Sign In