Мулоҳаза

Қиёфасиз бало

Нозиккина капалак қанот қоқиб, у гулдан бу гулга қўниб-учар экан, унинг парвозидан ҳозил бўлган митти гирдоб дунёнинг қайсидир бурчида улкан тўфонни келтириб чиқариши мумкин. Илм-фанда ушбу табиат ҳодисаси «капалак эффекти» деб номланади. Бу ҳодиса фақатгина моддий-физик эмас, балки маънавий-ахлоқий жараёнларни ҳам ўз ичига олади. Бир гап билан айтганда, биз яшаб турган дунёда ҳеч нарса ...

Журналист ким томонида бўлиши керак: халқ томонидами, ҳақиқатми?

Дунё телба-тескари бўлиб кетган бугунги кунимизда замоннинг асосий қаҳрамонларидан бўлмиш журналистлар ким томонида бўлиши керак? Қайси томоннинг ҳақиқат йўлида эканини билмаган журналист ўз касбига қанчалик виждон ва адолат кўзи билан қарай олади? Яқиндагина ижтимоий тармоқларда Сербиядан Венгрияга ўтишга уринган суриялик қочоқ, собиқ футбол мураббийини оёқлари билан чалиб йиқитган N1TV телеканал...

kun.uz`да бир ой

10 август куни kun.uz сайтида иш бошлаган эдим. Кўз очиб юмгунча бир ой ҳам ўтиб кетибди. Янги муҳит, янги жамоа, тезкор иш тартиби менга маъқул келди. Кунига 25-30тача хабар ва янгиликларни тайёрлаш, баъзи пайтларда йўқдан бор қилиш, ҳар хил тадбирларда қатнашиб, имкон қадар улар ҳақда биринчи бўлиб ахборот беришга интилиш, кези келганда, метрою автобусларда йўл-йўлакай янгилик тайёрлаб кетиш ҳаё...

«Мистрал»лар қисмати: қимматбаҳо кемалар энди кимга хизмат қилади?

Собиқ Иттифоқ парчаланиб, муайян давр мобайнида турли инқирозлар гирдобига тушиб қолган Россия XXI асрнинг дастлабки ўн йиллигида ҳарбий ва иқтисодий салоҳияти тикланаётганини кўз‑кўз қила бошлади. 2008 йил октябрь ойида Франциянинг Ле-Бурже шаҳрида бўлиб ўтган халқаро “Euronaval” ҳарбий‑денгиз кўргазмасида Россия илк маротаба хорижий давлатлардан ҳарбий кемалар сотиб олиши мумкинлиги тўғрисида эъ...

Улфатларим

Дунёда кўзга қувонч, қалбга шодлик улашувчи неъматлар бисёр. Улар орасидан энг қадрлиларидан бири, шубҳа йўқки, дўстлик, улфатчиликдир. Рўдакий ҳазратларининг: Жаҳоннинг шодлиги йиғилса бутун, Дўстлар дийдоридан бўлолмас устун. сатрларида ҳам айни шу ҳақиқат мужассам. Қизиқ, дунёда неки шодлик жам бўлса-да дўстлар, улфатлар дийдоридан устун бўла олмаслигининг сири нимада экан-а? Не мўъжиза мужасса...

Порахўрлик ҳақида

Порахўрларни одам гўштини ейдиган йиртқичларга ўхшатаман. Айтишларича, улар бир марта одам гўшти мазасини тотганидан кейин инсонларни ов қилишни бошлар экан. Фақатгина отиб ўлдириш билан дахшатли йиртқичлардан халос бўлиш мумкин эмиш. Порахўр ҳам осонгина келадиган мол-дунёнинг мазасини тотганидан сўнг унга кўнгил қўяр экан, одамлар унга пора бериши учун шундай шартлар ўйлаб топарканки, уларни адо...

Кўз юмиш неча пул туради?

Бу блогпостни ёзишга Фейсбукдаги Зафар Пўлатов исмли киши қолдирган маълумот туртки берди. Унинг постида қуйидаги сўзлар бор эди: “Ҳозиргина йиғилишдан келдим, ён-атрофдаги кичик «свежий мясо» дўкончаларининг йигитлари йиғилиш чақиришган экан. Сабаб – орамиздаги бир дўконда ўлимтик гўшти янги гўшт ҳисобида арзон сотилибди. Бу гўшт нархининг тушишига сабаб бўлиб, бизнинг мижозларни ўзлари...

Автобусда

Йўловчи автобусида Самарқанд томон отланар эканмиз, ҳайдовчи йўлда писта чақмаслик ва пўчоқлари билан салонни ифлос қилмасликни илтимос қилди. Озроқ йўл юрганимиздан кейин олдинроқдаги аёлнинг болалари писта чақа бошлади. Гарчи ҳайдовчининг илтимосини салондаги барча йўловчилар эшитган бўлса ҳам, ҳеч ким аёлни огоҳлантирмади, у ҳам болаларини тергамади. Уч‑тўрт пўчоқ йўлакчага тушганидан сўнг жим ...

“Ишани”: нимани тарғиб қилаяпмиз?

Кеча мажбурликдан ҳинд кино ижодкорлари томонидан тасвирга олинган “Ишани” сериалининг бир қисмига кўзим тушиб қолди. Экранда бош қаҳрамонлардан бирининг никоҳ тўйи. Маросимлар бошланар вақти келиннинг собиқ йигити келиб, унинг барча айбларини фош қилиб ташлади. Тўйгача келин бўлмиш у билан юргани, ҳаттоки  ҳомиладор эканини ҳам. Бир муддат ўзбек томошабинлари, улар қаторида турмуш ўртоғим ҳам “шо...

Бақироқ

У ўзига эътибор камайса бақиришни бошлайди. Боиси, доимо диққат марказида бўлишни, унга хавас кўзи билан қараб турганларнинг эътиборидан тушишни истамайди. Унинг дини, миллати, умуман олганда, тайин-тутуруғи йўқ. Бисмиллосиз туғилган, деса ҳам бўлади. Худо деса, иймон-эътиқоддан сўз очишса шунинг учун ҳам тутақиб кетса керак. Бу пайтда ўзини қўярга жой тополмайди. Ўзича либераллиги, бошқаларнинг ф...

Шарпа

Мен бу шаҳарда йўқ одамман. Бунга беш ойча бўлиб қолди. Шаҳарда фақатгина шарпам яшаб, ишлаб юрибди. Бугун шарпам бошлиқ олдига меҳнат таътили сўраб кирди. У ходимлар бўлимига юборди. Шарпамни кўрган “атдел кадр” истагимни эшитиб, сизга таътил йўқ, деди. Аввал одам бўлиб олинг, кейин берамиз, бунинг учун биттагина қоғоз керак холос. Мен одам бўлолмаётганимнинг минг битта сабабини келтирсам ҳам ўтм...

Очиқ кийинган қизга очиқ хат

Худо кўнгилда бўлса бўлди, ҳаммаси одамнинг ўзига боғлиқ, дейдиган қиз, мени маъзур тутинг, сизга ёқмайдиган мавзуда ёзмоқчиман. Очиқ оёқларим, сонларим ва кўкракларимга эркакларнинг ҳирс билан қараши учун бундай кийинмайман, шунчаки, ўзим хоҳлаган усулда кийингим, гўзал кўрингим келади, одамларнинг менга эътибор қилишларини истайман, қабилида фикрларсиз эҳтимол. Ёки бўлмаса, сенга нима, кийинишим...

Sign In

Lost Password

Sign In