Мулоҳаза

Соқол қўйиш, исломофобия ва толерантлик

Соқолимни бир оз ўстириб юрмагунимча бу тукларнинг нима учундир катта аҳамиятга эга эканини айнан билмаган эканман. Нимага, дейсизми? Шу ҳолда Самарқанддан келишда икки марта ДАН ходимлари таксини тўхтатиб, ҳайдовчи қолиб менинг ҳужжатларимни сўрашди. Нарсаларимни текшириб, ким бўлиб ишлашимни билгандан кейин қўйиб юборишди.  Негадир одамларнинг реакцияси ҳам ўзгариб қолгандек. Тавбаа! Шугина соқо...

Боровский можароси ҳақида

Боровский тиббиёт коллежи ўқувчисининг ўлими билан тугаган жанжални ҳеч қандай йўл билан оқлаб бўлмайди. Жиноят содир бўлди, айбдорлар жазосини олиши керак. Бу ишда кимларнидир қораламоқчи эмасман. Ҳеч ким онгли равишда қотилликка қўл урмайди, ҳеч қайси ота-она фарзандининг жиноятчи бўлишини истамайди. Ҳодиса ҳақида гапирмоқчи бўлган одам фақат оқибатлар эмас, уни келтириб чиқарган сабабларни ҳам ...

Нима учун ХТВ ўқитувчиларни ҳимоя қилмайди?

Сўнгги вақтларда интернет нашрлари, блогерлар томонидан бугунги ўзбек ўқитувчиларининг аянчли аҳволи тўғрисида кўплаб мақола, блогпостлар ёзилди. Ниҳоят журналистиканинг “оғир артиллерияси” ҳисобланган матбуот ҳам “ўт очишни” бошлади. Куни кеча ўзбек матбуотидаги саноқли тирик газеталардан бири “Оила даврасида” ҳам ушбу масалани, йўқ, ўта муҳим, бироқ ҳозирча ҳукумат назаридан четда турган муаммон...

Сўм нима учун керак?

Айни пайтда доллар бозоридаги стрессли ҳолат кўпчиликни қийин аҳволга солиб қўяётгани сир эмас. Куни кеча долларнинг қора бозордаги қиймати 7600 сўмдан ошди, одамлар яқин истиқболда 8 минг, кейинчалик эса янги чиққан 10 минг сўмлик билан тенг қийматда бўлишини кутмоқда. Расмий курс ҳам ҳар ҳафта янги рекордларни қайд этаяпти. Бирор мард иқтисодчи чиқиб нима учун дунёда доллар нархи пастлаётган пай...

Ўзбекнинг ўқитувчиси

Япония бош вазиридан мамлакатнинг технологик тараққиёти сири нимада эканлиги сўралганда, унинг жавоби қуйидагича бўлган: “Биз ўқитувчиларга вазирларнинг маошини, дипломатларнинг дахлсизлигини ва императорнинг ҳурматини бердик”. Ўқитувчи деганда кўз ўнгингизга ким гавдаланади? Сизларни билмадиму, мен зиёли, ўқимишли, доно, жамиятнинг энг илғор фикрли вакиллари, тараққийпарвар, маърифатпарвар кишила...

Эшак гўшти: лавашдан қийма кабобгача

Шу йилнинг 6 декабрь куни nuz.uz сайтида самарқандлик журналист Тошпўлат Раҳматуллаевнинг Самарқанд сув омборидаги эшаклар қабристони тўғрисида журналистик суриштируви эълон қилинган эди. Ундан аввалроқ Facebook`даги «Самарқанд ва самарқандликлар» гуруҳига жойлаштирилган суратлар изидан тушган журналист юзлаб эшакларга тегишли суяк қолдиқлари қандай қилиб бу ерга келиб қолгани, уларнинг ...

Сайлов ҳақида

Эрталаб овоз беришга кетар эканман, йўлда маҳалламизда турадиган онахонни кўриб қолдим. Мени қаттиқ ҳурмат қилади, салом бергандим, кўришиш учун қўлини узатди. Кўришганимиздан кейин “Сайловдан қайтаяпсизми?” деб сўрадим, “Ҳа”, дейди онахон. Оддийгина суҳбат, кеча жуда кўпчилик шу каби ҳолатга дуч келгандир. Аммо гап онахоннинг миллати ҳақида. Бирор миллатни камситиш, унинг вакилларини ерга уришни ...

Тўнкалар танлаш ва сайлаш имконига эга эмас

4 декабрь куни Президентни сайлашга борасизми? Мен албатта бораман! Орзу-истакларим, режа-мақсадларим ушалиши, оилам, яқинларим учун ҳам сайловда қатнашаман. Сизга ҳам шуни тавсия қиламан. “Менга нима, барибир ўша Президент бўладику”, “қатнашсам-қатнашмасам ҳеч нима ўзгармайди”, деган фикрларни каллангиздан чиқариб ташланг! Нолишни, танқид қилишни, маслаҳат беришни, бировларнинг устидан кулишни қо...

Қаерда тунаган маъқул: меҳмондами-меҳмонхонадами?

Охирги постимда шаҳарга борганлар кимнингдир уйида эмас, меҳмонхона ёки хостелларда тунаб қолгани маъқул, дегандим. Кутилмаганда кўпчилик фикримни ёқлаб чиқди. Ростдан ҳам шундайми? Кореялик танишларим бор эди. Чолу кампир. Суҳбатларнинг бирида шу мавзу кўтарилди. “Кореяда ҳам катта шаҳарга иш билан келган одамлар бир халта гуруч кўтариб танишларининг уйига бораверарди. Ҳозир ундай эмас, бирор жой...

“Камолот” ва камолотчилар

Бир неча кун аввал Фейсбукда Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёевнинг “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракат ҳақидаги танқидий фикрларини эълон қилиб, айрим тахминларим ва таклифларимни билдирган эдим. Пост қарама-қарши фикрларга сабаб бўлди. Ҳар ким ўз фикрини, таклифини билдирди. Мендан ўпка-гина қилган қадрдонларим, асосли танқид қилганлар ҳам бўлди. Вазият бир оз совиди, гина-к...

Шуҳрат Сирожиддиновга очиқ хат

Аввало, сизни ва жамоангизни, халқимизни ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг 27 йиллиги билан табриклайман. Она тилимизнинг бугунги аҳволи, муаммолари, унинг ривожи ва равнақи йўлидаги тўсиқлардан ўзингиз ҳам яхши хабардор бўлсангиз керак. Шундай бўлса-да, уларга бир назар ташлаб ўтишни мақсадга мувофиқ, деб ўйлайман. Чунки тилимизнинг тобора ғариблашиб, гибридлашиб бораётгани оддий ўзбе...

Ажралишлар ҳақида

Яқинда Тошкент шаҳар ҳокими пойтахтда ажрашаётган эр-хотинлар рўйхати матбуотда эълон қилиниши бўйича қарор лойиҳаси ишлаб чиқилаётганини маълум қилди. Бу хабар интернетда акс-садо бериб, аксарият кўпчилик, шу жумладан менинг ҳам эътирозларимга сабаб бўлди. Ахир бу шахсий эркинлик, ҳуқуқларнинг поймол қилинишидан бошқа нарса эмас. Тўғри, Тошкентда қурилаётган ҳар уч оиланинг бири барбод бўлаётгани...

Sign In

Lost Password

Sign In