Жамият

Ғаллаорол. Саъд ибн Абу Ваққос зиёратгоҳи

Жиззахдан Ғаллаорол шаҳрига кираверишда чап томонга қайрилиб, 20 километрча юрсангиз, Саъд Ибн Абу Ваққос зиёратгоҳига борасиз. Саёҳат баҳона ана шу сўлим масканда бўлдим. Жиззах-Самарқанд йўли четидаги баннерда зиёратгоҳ жойлашган Авлиё қишлоғи марказигача бўлган масофа кўрсатилган. Аслида эса қишлоқнинг тик йўллари оралаб яна бир неча километр юриш, унинг энг тепа қисмигача кўтарилиб бориш керак...

Жиззахга саёҳат

Дўстимнинг тўйи муносабати билан велосипедимни Оқолтинда — тоғамнинг уйида қолдириб, яқиндагина босиб ўтган йўлларимдан Тошкентга қайтиб кетдим. Шу билан тўрт кун Тошкент, Наманган, Чортоқ ва Чустда бўлиб, бешинчи куни Оқолтинга қайтиб келдим. У ердаги қариндошларимни зиёратига яна бир кунни бағшида этиб, ниҳоят олтинчи куни эрта тонгда саёҳатни давом эттириб, Жиззахга йўл олдим. Қадрдон тум...

Велосаёҳат: Мирзачўл «гавҳари» сари йўл

Давронбек ака Тожиалиев билан Тошкент-Чорвоқ-Тошкент йўналиши бўйича 170 километрлик велосаёҳатимиз муваффақиятли якунланганидан сўнг Тошкентда бир-икки ишларимни тамомлаш учун қолдим. Учинчи куни эса айрим камчиликларни тўлдириш мақсадида Абу-Саҳий бозорига бориб, икки яхши одам билан танишдим: бири велосипед ва аксессуарлари сотувчиси Хайрулла бўлса, иккинчиси велосипед устаси Абдураззоқ. Хайрул...

Ўзбекистон бўйлаб велосаёҳат: Тошкентдан Чорвоққача 85 километр

Ватанимиз мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ўтган чорак аср давомида эришилган ютуқларга гувоҳ бўлиш, юртдошларимиз билан яқиндан танишиб, суҳбат қуриш мақсадида Ўзбекистон бўйлаб велосаёҳатга чиқишга қарор қилдим. Очиғини айтсам, катта сафарга биринчи марта чиқаётган одамда қандайдир қўрқув, ишончсизлик ва хавотир бўлар экан. Аммо бир оз давом этган ...

“Ҳукумат болалар нигоҳида” сайти ҳақида

Бугун, 13 июнь куни Ўзбекистон ҳукумат портали доирасида «Ҳукумат болалар нигоҳида» (kids.gov.uz) вебсайти ишга туширилди. Cайт фаолияти билан танишдим. Аввало, сайт синов тартибида ишга туширилган. Шунинг учун бўлса керак, камчилик ва хатолари етарлича. Ана шулар ҳақида мулоҳазаларимни ўртоқлашсам. Биринчидан, сайт дизайни, унда қўлланилган ранглар, шрифтлар, матнлар асосий кўзланган аудитория – ...

Китобсевар-ҳамширанинг орзусини ушалтирайлик!

Фейсбукда Шукур Жабборнинг постини ўқиб қолдим. Унда ёзилишича, жиззахлик адиб Туроб Мақсудовнинг таъзиясидан қайтаётган уч ёзувчи (Луқмон Бўрихон, Набижон Боқий ва яна кимдир) йўлда бир ҳамшира аёлга ҳамроҳ бўлиб қолади. Оддий ҳамшира адибларни ҳайратда қолдирганча адабиётга бўлган муҳаббати, китобхонлигини намоён этади. Улар узоқ вақт ўзбек ва жаҳон адабиёти ҳақида суҳбатлашиб кетади. “Ёзувчилар...

Ошхоналар ҳақида

Охирги бир неча постимда ошхоналарни танқид остига олдим. Кимдир мулоҳазаларимни ёқлаган бўлса, баъзилар мени юлдузлик касалига чалинганликда айблади ҳам. Қизиқ, истеъмолчи сифатида одам ўз фикрини айтиши мумкин эмасми? Маза-матраси йўқ овқатни индамасдан еб, хўрандани одам ўрнида кўрмайдиган официантга раҳмат айтиб, пулини тўлаб кетаверсак, овқатланиш соҳасида қачон ўсиш, юксалиш бўлади? Балки ку...

Имом Бухорий зиёратгоҳига саёҳат

Самарқандга саёҳатга бормоқчи бўлганлар имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилишни кўнглига тугади. Биз ҳам эрта тонгдан Самарқандга йўл олар эканмиз, биринчи бўлиб Ҳартанг қишлоғидаги (Пайариқ тумани) зиёратгоҳга боришни режалаштирдик. Учқудуқ автобусида Жомбой туманидаги зиёратгоҳ таксилари турадиган жойга тушиб қолдик.Шу ердаги  «Дамас»дан бирига чиқиб, 2500 сўмдан манзилга етиб олдик.Ту...

Муносибмиз, муносибсизми?

Ҳар бир инсон ўзини ҳаётнинг энг яхшисига муносиб деб билиши керак. Ана шунда у ўзи хоҳлаганидек умр кечиради. Таниқли адиб Пауло Коэльонинг ушбу фикри ҳар қайси тузум, ҳар қандай макон ва шароитда яшаётган ҳар бир инсонга тааллуқли бўлиб, киши доимо ўзини энг яхши муносабат, энг яхши шароит ва эътиборга лойиқ ва муносиб кўриши керак. Афсуски, ҳаммамиз ҳам муносиб ҳаётга лойиқ эканимизни билмаймиз...

Гўнгқўнғиз

Халқимизга хос энг разил иллатлардан бири — ижодкор, зиёли, иқтидорли инсонларнинг хато ва камчиликларини излаб топиб, улар номини бадном қилиш, қоралаш, ерга уриш ва кўкартирмасликка интилиб яшашдир. Куни кеча хонанда Лола Йўлдошева ҳам «Халқимиз ҳам ҳар куни мишмиш ва фитнага муҳтож бўлиб туради», деб айни ҳақиқатни айтди. Ҳа, афсуски, биз шундай халқмиз, орамиздан чиққан одам ўз...

Мажбурий обуна ёхуд томорқаси пайҳон бўлган журналистлар нега жим?

Шу йилнинг 6 декабрь куни Фотиҳ Султон мажбурий обунага бағишланган блогпостини эълон қилган эди. Мавзу жуда оғир ва оғриқли. Блогер бисотидаги энг оғир сўзларни (аниқроғи, улардан кейин сўкиш бошланса керак) ишлатиб, газетачи-журналистларнинг томорқасини пайҳон қилиб ташлаган экан. Бечора журналистлар… Очиғи, мажбурий обунага қанчалик қарши бўлсам ҳам, журналистларимизнинг бундай аҳволга ту...

Таклифнома ўрнига китоб

Қадрдон дўстим Илҳом Қосимов 30 ёшга кирай деганда ниҳоят уйланишга қарор қилди. У шу ёшгача илм ўрганди, хитой тилини пухта ва мукаммал ўзлаштириб, Ўзбекистондаги биринчи рақамли хитойшунос, Конфуцийшуносга айланди, десам хато қилмаган бўламан. У Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг Халқаро журналистика факультетида ўқиётган вақтларидаёқ хитой тилини пухта ўзлаштириши билан назарга ту...

Sign In

Lost Password

Sign In