Жамият

Ўқувчи нега коллежга боришни истамайди?

“Менинг юртим” телеканалида ишловчи курсдошим Севара Ўринбоева Фейсбукда “Мактаб,коллеж, академик лицейларда ўқувчиларнинг давомати нима учун паст деб ўйлайсиз?” деган саволни ўртага ташлади. Ушбу саволни ўз саҳифамда улашганимдан сўнг чинакам муҳокамалар бошланиб кетди. Турли таклиф ва мулоҳазалар, фикрлар ўртага ташланди. Кимдир мактаб ва коллежларда ишлаётган ўқитувчи-педагогларни лаёқатсизлик,...

Яна металлолом ҳақида

Хабарингиз бор, яқинда мактабларда ўқувчиларга “металлолом солиғи” солинаётгани ҳақидаги постим катта шов-шувларга сабаб бўлган эди. Ҳаттоки меҳнат вазири постдаги фикрлар асоссиз, деган муносабатини ҳам билдирди. Фикрларимнинг қанчалик асосли эканини ҳамма яхши билади. Ортиқча гап-сўзга ҳожат йўқ. Бироқ ижобий натижалар бўлишига умид учқунини ёндирадиган ишлар бўлди, эшитишимча, Жиззах вилояти ма...

Талабаларга стипендия берилиши керакми?

Бир неча кун аввал Фейсбукдаги «Maslahat.uz» гуруҳида Хушнудбек Худайбердиев келгусида олий таълим муассасаларининг барча талабаларига семестрни қандай баҳода якунлашидан қатъи назар бир хил миқдорда стипендия тайинланиши мумкинлиги ҳақида ёзганди. Унга турлича муносабат, ёндашув ва фикрлар билдирилди. Баъзилар бу ўзгаришларни қоралаб, барча талаба бир хил стипендия олса, айримларнинг ха...

Журналистика, сўз эркинлиги, қадрият

Журналистика. ЮНЕСКО маълумотларига кўра, журналистика дунёдаги энг хавфли касблар рўйхатида биринчи ўринда турибди. Ҳар ҳафтада икки нафар журналист ўлдирилмоқда. Ҳар йили жаҳонда турли сабабларга кўра юзлаб журналистлар хизмат вазифасини бажараётган бир пайтда ҳалок бўлмоқда. Нима учун бу касб шунчалик хавфли? Ахир улар ёзиб турган компьютер, тасвирга олаётган камера ёки овозларни ёзиб олаётган ...

Бўлар элнинг боласи

Ёдингизда бўлса, яқинда  “Muruvvat Baraka Servis” компанияси раҳбари Қобил Дўсов ҳақида пост эълон қилган эдим. Унда “Ёзганлари ҳақиқат бўлса, у ҳақда тасаввурим шундай: ватанпарвар, тараққийпарвар, элсевар”, деган жойи ҳам бор эди. Айнан “Ёзганлари ҳақиқат бўлса”, деган жумла сабаб ёш тадбиркор мени ўз офисига таклиф қилди. Метронинг Буюк ипак йўли бекати яқинидаги идорасида Қобил ака билан узоқ ...

Нега ўзгармаймиз? Блогерга хат келди

Нима учун ўзгармаймиз? Чунки ўзгаришларни, ўзгартиришларини хоҳламаймиз. Бир маромдаги, тинч ҳаётни ўзгартириб, ўзимизни ўққа-чўққа уришдан нима наф? Қимирламасак ҳам, жон чекиб, тер тўкмасак ҳам кунимиз ўтаяпти-ку. Ҳар хил машмашаларни сотиб олиб, жонимизни қийнаш эвазига бировга ёмон кўриниш, раҳбарлар назаридан қолишни истамаймиз. Бу эса айрим амалдорларга қанчалар қўл келишини биласизми? Почта...

Boostin.uz: бухгалтерия аутсорсинги хизматлари энди Тошкентда

Фирма ёки корхонангизнинг ҳисоб-китоб ишларини ишончли ва ортиқча харажатларсиз олиб боришни истайсизми? Boostin Consulting сизга ана шу имкониятни тақдим этмоқда. Бугунги кунда компания томонидан нолдан қўлингизгача (под ключ) тамойили асосида: бухгалтерия хизматларини юритиш; солиқ ҳисоботларини топшириш; маълумотларни 1C программасига юклаш; бухгалтерлик ва солиқ ҳисоботларини қайта тиклаш; ойл...

Аҳмаджон Ҳасанов ким?

Кимдир сизга ҳамма касалликни дори-дармонсиз даволайман, деса ишонасизми? Саратон, сил, церроз, остеохондроз каби оғир касалликларга ҳам, тушкунлик, стресс, депрессия сингари руҳий муаммоларга ҳам бир хил даво усулини қўлласа нима дейсиз? Сизни билмадиму, менинг ишонишим қийин. Ундай одам ё фирибгар, ёки ақлдан озган бўлиши мумкин. Лекин шифокорлар тайёргарлигингизни кўринг, деб жавобини бериб юбо...

Тошкентда қандай қилиб арзонроққа тунаб қолиш мумкин?

Яқинда бир иш билан Тошкентга бордим. 12 йил яшаган қадрдон шаҳрим. Дўстлар, қадрдонлар жуда сероб, Худога шукур. Оилали яқинларимни безовта қилмай бирор бўйдоқ дўстимникида қоларман, деган ўйда ишларимни хотиржамлик билан тамомлаб, шом пайти бирма-бир уларни йўқлай бошлайдим. Аксига олиб бирови телефонни кўтармайди, бири эса бошқа жойда эканини айтади. Хуллас, бирмунча вақт қўнғироқлашгандан кейи...

Етти пир зиёрати. Бухоро

Қадим Бухоро шаҳрига келган киши ушбу муқаддас заминда қўним топган етти буюк авлиё — пирлар қабрини зиёрат қилиши мақсадга мувофиқ. Неча замонлардан буён бу анъана давом этиб келмоқда. Бунинг учун Хожа Абдуҳолиқ Ғиждувоний (Ғиждувон), Хожа Ориф Моҳитобон Рeвгарий (Шофиркон), Хожа Маҳмуд Анжир Фағнавий (Вобкент), Хожа Али Роминатий (Ромитан), Хожа Муҳаммад Бобойи Самосий (Ромитан) ва Хожа Му...

Қўшработ

Лоиш билан Қўшработ ўртасидаги масофанинг яқинлиги (66 км) мени чалғитди. Уч-тўрт соат йўл босиб, кеч кирмасдан шаҳарга кириб бораман, деган ўйда салқин тушишини кутдим. Аммо ҳаммаси мен ўйлаганчалик эмас экан. Орадаги масофани бир оз қисқартираман, деган ўйда Лоиш-Иштихон йўли қолиб, Чавкар ва Ўтап қишлоқлари орқали Челак-Митан йўлига тушиб олмоқчи бўлдим. Харитада Оқдарёдан ўтадиган кўприк ва ик...

Самарқанд таассуротлари

Ғаллаороллик мезбон: «Биз томонларнинг тўйини кўрмай кетмайсиз», деб эрта тонгда икки-уч қишлоқ нарига тўйга олиб боргани учун Самарқандга кун исиб бошлаган вақти йўлга чиқишга тўғри келди. Кечқурун велосипедимни Ғаллаоролга кираверишдаги машина ювиш жойида омонат қолдирган эдик. Йўлга чиқишдан аввал мезбонлар велосипедимни «карчер» қилиб беришди. Кеча зиёратгоҳга чиқиш вақтида...

Sign In

Lost Password

Sign In