Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги 2015 йил 17-18 ноябрь кунлари рўйхатдан ўтган (жетон олган) фуқаролар учун 28-29 май кунлари тест синовлари бўлиб ўтишини маълум қилди. Тест синовларида қатнашиш истагида бўлганлар агентлик сайти орқали рўйхатдан ўтишлари талаб қилинади.

Имтиҳонлар вилоятлар кесимида белгиланган жадвал бўйича бўлиб ўтади. Улар рўйхатини қуйидаги манзил орқали билиш мумкин:

Тошкент (2239)

Сирдарё (7200)

Навоий (7104)

Нукус (3219)

Сирдарё, Наманган ва Андижон вилоятида яшовчилар 28-29 май кунлари Янгиер педагогика коллежида (Сирдарё вилояти, Янгиер шаҳар, Шодлик МФЙ Сокисов кўчаси, Янгиер академик лицейи);

Навоий, Самарқанд, Фарғона вилояти фуқаролари Навоий шаҳар 7 сонли мактаб (Навоий шаҳар, 10-кичик даҳа, Ломоносова кўчаси, Навоий шаҳар 17- сонли мактаб)да;

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро Сурхондарё, Қашқадарё вакиллари Нукус Автомобил йўл хўжалиги ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи (Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳар, Муқумий кўчаси 22-уй)да;

Тошкент шаҳар, Тошкент вилояти, Жиззах вилояти фуқаролари Тошкент қурилиш ва миллий ҳунармандчилик касб-ҳунар коллежи (Тошкент шаҳар, Олмазор туман, Умид кўчаси 16- уй)да имтиҳон топширади.

Тестлар 2016 йил 28-29 май кунлари ( шанба, якшанба) бўлиб ўтади.

Тестга кириш вақти:соат 07:00 — 9:00;

Тушунтириш вақти: соат 9:00 – 10:00.

Тестга кириш вақти: соат 12:00 — 13:00;

Тушунтириш вақти:  соат 13:00 – 14:00.

Тест вақти: соат 10:00 — 11:10

Тест вақти: соат 14:00 — 15:10

Барча тестда қатнашувчи номзодлар тест куни белгиланган вақтда ( Биринчи қисм соат 9:00 да ва иккинчи қисм 13:00 да) белгиланган хоналарда жойлашишлари шарт.

Диққат: Корейс тилидан бўлиб ўтадиган тест синовларини сифатли, тартибли ва самарали ташкил этиш мақсадида Кореа инсон ресурсларини ривожлантириш ҳизмати томонидан 2016 йилга 2 га бўлиб ўтказилишини билдириб ўтади.

Юқоридаги рўйхатга киритилмаганлар исм-шарифлари 2016 йили иккинчи марта ўтказиладиган имтиҳонгача эълон қилинади.

2 комментария

  1. 28 29 да сайт ишламади сергелида руйхат йук

    Жавоб
    • Жиззахда ҳам бўлмади 🙁

      Жавоб

Изох қолдириш

Your email address will not be published.

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>


шесть + 1 =