Тадқиқотлар давомида миянинг нутқ маркази янги сўзларни ҳарф ёки бўғинлар тарзида эмас, балки бутунлигича, аниқроғи, сурат кўринишида идрок этиши аниқланди. Мазкур изланиш натижалари “Journal of Neuroscience” журналида ёритилди.

Инсон ўз она лисони ёки бирор хорижий тилдаги нотаниш сўзларни ўрганар экан, уларни бус-бутун ҳолатда, муайян тасвир кўринишида қабул қилади. Бу эса матнларни тезроқ ўқиш ва ахборотларни яхшироқ қабул қилишга ёрдам беради.

— Айрим ҳамкасбларимиз сўзларни тез суръатда, ҳарфма-ҳарф ёки қисмларга бўлган ҳолда талаффуз қилсак, уларни тушуна олмаймиз, деган хулосага келишган эди. Аслида эса миянинг нутқ учун жавобгар ҳисобланган қисмидаги нейронларнинг “визуал луғат” деб аташ мумкин бўлган ўзига хос тизимни ишга солган ҳолда сўзларни қандай “кўриши” ва тушунишига боғлиқ, — дейди Жоржтаун университети (АҚШ) олими Максимилиан Ризенгубер (Maxuimilian Riesenhuber).

Ушбу хулосага келиш учун Ризенгубер ва унинг ҳамкасблари иккита гуруҳга ажратилган кўнгиллилар иштирокида ноодатий тажриба ўтказиб кўришди. Муаллифлар томонидан инглиз тилидаги 150та сўзга ўзгартиришлар киритилиб, нотаниш ва ҳеч қандай маънога эга бўлмаган кичик луғат тузиб чиқилди. Сўнгра уларни эслаб қолиш вазифаси топширилди. Тажриба давомида олимлар магнит-резонанс томография усулида кўнгиллиларнинг мия фаолиятини синчиклаб кузатиб боришди. Бунда ҳар қандай кичик ўзгаришлар ҳам эътибордан четда қолмади. Мазкур кузатувлар олимларга янги сўзларни эслаб қолиш ва уларни ифода этишда миянинг қайси қисмлари иштирок этишини аниқлашга ёрдам берди.

Якунда маълум бўлишича, мия нотаниш сўзларни ёдда сақлашда кўриш пўстлоғи қисми билан ёндош, атрофдаги инсонлар қиёфасини эслаб қолишга хизмат қилувчи нейронлар занжиридан фойдаланиши маълум бўлди.

Олимларнин таъкидлашича, мазкур тажриба хулосалари нафақат нейрофизиологлар, балки лингвист ва педагоглар учун ҳам муҳим аҳамият касб этади. Эндигина сўзлашни ўрганаётган болалар ёки хорижий тилларни ўзлаштираётган катталарга янги сўзларни ҳарфма-ҳарф эмас, балки бутун ҳолича ёдлатиш мақсадга мувофиқ.

Изох қолдириш

Your email address will not be published.

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>


5 − = два