Ажойиб кунларнинг бирида ҳеч қандай сабабларсиз бош оғриғи, кайфиятсизлик, қон босимининг ортиши ва бошқа салбий ҳолатларни ҳис қилсангиз, улар Қуёш сиртида рўй берган улкан портлашлар натижаси бўлиши ҳам мумкин. Гап шундаки, Қуёшда содир бўлган улкан портлашлар космик кенгликларга катта миқдордаги зарядланган зарраларни тарқатиб юборади. Асосан протон ва нейтронлардан иборат Қуёш шамоли тўлқинлари сониясига 400-1000 километр тезликда ҳаракатланиб, 1-2 кун ичида Ер атмосферасига етиб келади.

Ушбу оқимларга қарши Ернинг ҳам ўз магнит майдо бўлса-да, баъзан тўлқинлар унинг табиатига кучли таъсир қилиб, айрим ўзгаришларни содир этади. Натижада заминиздаги электрон қурилмалар, электр узатиш тизимлари ва трансформаторлар, алоқа ва навигация воситалари ҳамда сунъий йўлдошлар фаолияти издан чиқиши мумкин.

Шунингдек, магнит бўронлари киши саломатлигига ҳам ўз таъсирини кўрсатмасдан қолмайди.  Улар биринчи навбатда артериал гипертония ва гипотония қайд этилган беморларда ўз аксини топиши мумкин. Тахминан 70 фоиз инфаркт, қон босимининг ортиши ва инсультлар айнан магнит бўронлари кучайган вақтда содир бўлади.

Магнит бўронларнинг салбий таъсири Ер юзи аҳолисининг 50 – 70 фоиз аҳолисида кузатилади. 75 йиллик умри давомида бир киши ўртача 2250 маротаба магнит бўронлари таъсирида бўлади. Бу тахминан 15 йиллик муддатни ўз ичига олади. Айниқса, юрак қон-томир ва асаб тизими хасталикларидан азият чекаётган беморларда кучлироқ намоён бўлади. Шу билан бирга, кексалар, болалар, ҳомиладор аёллар ва психоэмоционал таъсирчан кишилар ўзларини ноҳуш сезадилар. 50 фоиз кишиларда уларга нисбатан мослашувчанлик кузатилган. Ёшлар эса буни деярли ҳис этишмайди.

Магнит бўрони тез-тез тушунарсиз бошоғриқлари, юрак уришини тезлашуви, уйқусизлик, ўзни ноҳуш ҳис этиш, ҳаётийлик тонусининг тушиб кетиши, қон босимининг ортишига сабаб бўлади. Олимлар бундай ҳодисалар сабабини магнит майдони вақтидаги ўта қисқа  тўлқинларнинг майда капилярларда қон оқишининг секинлаштириши, тўқималарда кислород танқислигини вужудга келтириши билан боғлашади.

Шу билан бирга, бўронлар вақтида организмда қон қуюқлаша бошлайди. Натижада қон ва асаб тизимида муаммолар юзага келади. Бу вақт ичида танамиз кўп миқдорда “стресс гормонлари”ни ишлаб чиқара бошлайди. Шунингдек, иммунитет учун жавобгар бўлган мелатонин ажралиб чиқиши сусаяди.

Магнит бўронларининг салбий таъсирларини бартараф этиш ҳозирча имконсиз. Фақатгина уларнинг хавфлилик даражасини камайтириш мумкин. Бунинг учун аввало алькогол ичимлари ва тамаки маҳсулотлари, жисмоний зўриқишлардан воз кечиш тавсия қилинади. Қон босими ва асаб хасталиклари мавжуд беморлар бу вақт мобайнида парвоз ҳамда ерости жамоат транспортларидан четда юрганлари маъқул. Магнит бўрони вақтида қонда холестерин миқдори ортиши кузатилгани боис, бундай пайтларда ёғли ва кучли калорияли таом ҳамда дисертларни истеъмол қилишдан тийилиш лозим. Улар ўрнига бўтқа, барра сабзавот ва мевалар, қайнатилган балиқ ва жавдар нон тановвул қилиш мақсадга мувофиқ. Тоза сув, ширин кўк чой ҳам бундай ҳолатда ижобий таъсир кучига эга.

Айрим мутахассислар бўронлар олдидан валериана ва пустирник(?) эктракти сингари антидепрессантларни жамлаб қўйишни тавсия қиладилар. Бу вақтда «Магне В6» қабул қилиш ҳам фойдадан ҳоли бўлмайди. “Аспирин” эса  қон суюлишига ёрдам беради.

Юрак касаллиги билан оғриган беморлардан эса зарур дори воситаларини шай ҳолатга келтиришлари талаб этилади. Магнит бўрони таъсирини камайтириш мақсадида эвкалипт мойидан компрессор қабул қилиш фойдали. Мойчечак (ромашка), валериана, лимонўт, (мелисса), ялпиз (мята), наъматак (шиповник), дўлана (боярышник) қайнатмаларидан истеъмол қилинг. Уларни тайёрлаш учун термосга бир чой қошиғига 200 мл миқдорда қайнаган сув солиб, бир оз дамлаб қўйинг. Тонгда ўриндан дарҳол туришдан эҳтиёт бўлинг. Бу айниқса қон босимини туширувчи дориларни қабул қилувчилар учун муҳим. Зудлик билан қўзғалиш ҳушдан кетиш ёки бош айланишини келтириб чиқариши мумкин.

Бўронларни уйда “кутмасдан”, сайрга чиқиш, тоза ҳаводан баҳраманд бўлиш фойдали. Чунки уй шароитида стресс натижасида яқинлар билан ноҳушликлар ёки оддийгина, кислород етишмаслиги вужудга келиши мумкин. Узоқ ва маромида давом этган уйқу эса асаб ҳамда иммун тизимининг тикланишига кўмаклашиши билан аҳамиятли.

Шуни унутмаслик лозимки, магнит бўронлари ҳақида етарлича маълумотга эга бўлиш келгусида уларнинг жиддий оқибатларидан сақланишга кўмаклашади. Аммо бирор юқоридаги тавсияларга риоя қилишдан аввал шахсий шифокорингиз билан маслаҳатлашиб олишни тавсия этамиз.

Изох қолдириш

Your email address will not be published.

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>


+ 4 = восемь